Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

РПЛ. «Уфа» сафарда «Ростов» устидан иродали ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Россия чемпионатининг 27-тури доирасида «Ростов» ўз уйида «Уфа» клубини қабул қилиб, имкониятни бой бериб қўйди.

Ваҳоланки, мезбонлар 27-дақиқада Хажикадуничнинг голи эвазига ҳисобни очишга муваффақ бўлган эди.

Иккинчи бўлимнинг 62-дақиқасида эса меҳмонлар устози Вадим Евсеев бирданига 3 нафар янги ўйинчини, жумладан, Остон Ўруновни ҳам майдонга туширди. Натижада "Уфа"нинг ўйини кучайди ва бу тезда ўз самарасини берди. Бошқирдистонликлар иккита бир хил ҳужум ташкил қилиб, иккита гол уришга муваффақ бўлишди.

Ўнг қанотдан етказилган жарима майдонига етказилган тўп учун курашда дастлаб Байрамян кеч қолди. Ҳакам видеотакрорни кўргач пенальти белгилади. Фомин 11 метрли жарима зарбасидан ҳисобни тенглаштирди. Орадан атиги 7 дақиқа ўтиб навбатдаги ҳужум пайтида "Ростов" марказий ҳимоячиси тўпни тепиб юборишга улгурмади. Кротов эса яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

Мезбонлар ҳужумчиси Элдор Шомуродов 83-дақиқада захирага олинди. "Ростов" эса ўз уйида имкониятни бой берди.

Натижада Карпин жамоаси 43 очко билан 5-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Уфа" ўз очколарини 36тага етказиб, 7-ўриндаги "Спартак"дан 3 очкога илгарилаб кетди.

Россия премьер-лигаси, 27-тур
Спартак – Локомотив 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 1:0 – 38 Понсе, 1:1 – 42, пенальти Миранчук.
Спартак – Максименко, Рассказов (Ещенко, 90), Гапонов, Жикия, Айртон, Крал, Умяров, Бакаев (Соболев, 78), Маслов, Понсе (Мирзов, 90), Ларссон.
Локомотив – Коченков, Рыбус, Серкейра, Магкеев, Игнатьев, Миранчук, Жоау Мариу, Миранчук (Рыбчинский, 88), Куликов (Жемалетдинов, 46), Чорлука, Эдер.
Огоҳлантиришлар: Рыбус (3), Куликов (8), Понсе (13), Магкеев (27), Бакаев (45), Джикия (90).
 
Ростов – Уфа 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 27 Хаджикадунич, 1:1 – 68, пенальти Фомин, 1:2 – 75 Кротов.
Ростов – Песьяков, Осипенко, Чернов, Хажикадунич, Байрамян (Логашов, 67), Попов (Глебов, 67), Мамаев, Зайнутдинов (Саплинов, 76), Норманн, Ионов, Шомуродов (Прошляков, 83).
Уфа – Беленов, Круговой, Табидзе, Сухов (Ўрунов, 63), Никитин, Фомин, Голубев, Гиоргобиани (Кротов, 62), Алиев, Аликин, Агаларов (Козлов, 62).
Огоҳлантиришлар: Попов (45), Табидзе (61), Байрамян (67), Глебов (83), Алиев (85), Норманн (86), Прошляков (89), Логашов (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:42, 09.07.2020.
Ўқилди: 6205 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.