Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино 2-1 Сассуоло
09/05 00:00 Леванте 3-2 Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис
10/05 15:30 Верона - Комо
10/05 17:00 Мальорка - Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли - Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест - Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас - Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе - Пиза
10/05 18:00 Фиорентина - Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао - Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм - Арсенал
10/05 21:00 Парма - Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо - Хетафе
10/05 23:45 Милан - Аталанта
11/05 00:00 Барселона - Реал Мадрид

Жасур Яхшибоев янги жамоадаги мақсади, Европа лигаси ва чемпионлик ҳақида (интервью)

Баҳо:
+ | -

Солигорскнинг "Шахтёр" клуби аъзосига айланган Жасур Яхшибоев янги жамоаси билан шартнома имзолагач ўз фикрини билдириб ўтди.

— Жасур, тақдирингизни Беларуснинг турли жамоалари билан боғлашаётган эди. Аммо сиз "Шахтёр"ни танладингиз. Нима учун?
— "Шахтёр"га ўтганимдан хурсандман. Ҳа, менинг БАТЭ, "Динамо-Брест" клублари ўтишим мумкинлиги ҳақида миш-мишлар бор эди. Мен эса "Шахтёр"ни танладим. Бор гап шу.

— Сиз ярим йилдан бери Беларусь чемпионатида ўйнаяпсиз. Янги жамоага ўтиш ҳақида қарор қабул қилиш қийин кечдими? Бу борада ким билан маслаҳатлашдингиз?
— Ҳа, ўзинг яхши билмаган жамоага ўтиш ҳақида қарор қабул қилиш осон эмас. Олдинда сени нималар кутиб турганини билмайсан. Оилам билан маслаҳатлашиб, "Шахтёр" вариантини танладим.

— Европа лигасида ўйнаш имконияти сиз учун қўшимча мотивация бўлдими?
— Албатта, ҳар бир футболчи Европа лигаси, Европа чемпионлар лигасида ўйнашни истайди. Бу энди юқори даража. Жамоа Европа лигасида иштирок этишини билардим.

— Жорий мавсумда саралаш босқичлари фақат битта ўйиндан иборат бўлади. Бунга муносабатингиз қандай?
— Бунда битта ўйин кейинги босқич тақдирини ҳал қилади. Шундан келиб чиқиб, жамоага ўзини жангга тайёрлайди.

— Сиз 12-турда "Шахтёр"га қарши ўйинда иштирок этдингиз. Ўша баҳсдан нималар ёдда қолди?
— "Шахтёр" бизга нисбатан жиддий тайёргарлик кўриб, биринчи бўлимда умуман бизга ўйин бермаганди.

— Сиз "Шахтёр" ҳужумчиси Виталий Лисакович билан тўпурар пойгасида пешқадамлик қиляпсиз. Ким мавсумнинг энг яхши тўпурари бўлади, деб ўйлайсиз?
— Кўпчилик шу саволни беряпти. Аввало жамоа ғалабаси ҳақида ўйлашимиз керак. Ўйлайманки, баҳс давомида кимда яхшироқ имконият юзага келса, бир-биримизга узатма берамиз. Якунда ким энг яхши тўпурар бўлишини вақт кўрсатади.

— Янги жамоада ўз олдингизга қандай вазифа қўйяпсиз?
— Биринчи навбатда бу жамоанинг ғалаба қозониши учун ёрдам беришни кўзлаяпман. "Шахтёр" сафида ҳам ўзимни кўрсатиб, мамлакат чемпионлигини қўлга киритишни ният қиляпман.

Манба: www.fcshakhter.by
Киритилди: 18:59, 09.07.2020.
Ўқилди: 12174 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик