«Реал» Испания чемпионатининг 35-туридан ўрин олган «Алавес»га қарши учрашувнинг 12-дақиқасида ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Белгиланган пенальтини Карим Бензема аниқ амалга оширди.
Мазкур гол "Қироллик клуби" учун Зайниддин Зидан бошқарувидаги 500-гол бўлди.
Франциялик мутахассис 2016 йилнинг январь ойида "қаймоқранглилар" бош мураббийи этиб тайинлангач, Бензема «Депортиво» дарвозасига биринчи голни урганди.
Зидан бошчилигидаги «Реал» шу пайтгача 206та расмий ўйинда иштирок этиб, 138та ғалабага эришган, 42 марта дуранг ўйнаган ва 26та учрашувда ютқазган.
Зидан «Мадрид» тарихидаги мураббийлар ичида 500та голли маррани забт этган иккинчи мутахассисга айланди. "Қироллик клуби" Мигель Муньос бошқаруви пайтида 605та ўйинда 1226та гол урган.
Кейинги поғоналарда: Висенте Дель Боске — 490 гол (246та ўйинда), Жозе Моуриньо – 475 гол (178та баҳсда).