Англия чемпионатининг 35-тури доирасида «Манчестер Сити» сафарда «Брайтон» клуби меҳмони бўлиб, ўта йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
"Шаҳарликлар"нинг бешта голига мезбонлар бирор марта жавоб қайтара олишмади. Раҳим Стерлинг эса "хет-трик"ни расмийлаштириб, ушбу мавсумдаги голлари сонини 17тага етказиб қўйди.
Ушбу ғалабадан кейин "Манчестер Сити" ўз очколарини 72тага етказиб, жадвалда 2-ўринни нақд қилиб қўйди.
АПЛ, 35-тур
Брайтон – Манчестер Сити 0:5 (0:2, 0:3)
Голлар: 0:1 – 21 Стерлинг, 0:2 – 44 Габриэл Жезус, 0:3 – 53 Стерлинг, 0:4 – 56 Бернарду Силва, 0:5 – 81 Стерлинг.
Брайтон – Райан, Данк, Бернардо, Монтойя (Лэмпти, 59), Уэбстер, Биссума, Гросс (Берн, 78), Муй, Проппер (Стивенс, 59), Троссард (Джаханбахш, 70), Коннолли (Мопе, 59).
Манчестер Сити – Эдерсон, Менди (Зинченко, 64), Уокер, Эрик Гарсия (Стоунз, 72), Лапорт, Бернарду Силва, Родри Эрнандес (Фернандиньо, 72), Стерлинг, де Брюйне (Сильва, 64), Марез, Габриэл Жезус (Фоден, 63).
Огоҳлантириш: Биссума (83).