Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Андрей Шипилов: "Рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 9-тур доирасида бўлиб ўтган “Металлург” ҳамда “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев иштирок этди.

"Сўғдиёна" билан ўйинга жиддий тайёрлангандик. Иккита ажойиб гол урдик ва дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қола олдик. Ўзига ҳос турнинг марказий ўйини бўлди дейиш мумкин. Жиззахда яхши жамоа шаклланган, агрессив футбол кўрсатади. Таркибида маҳоратли футболчилар етарли. "Насаф" билан ўйинда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, кайфиятимиз тушганди. Бугунги ўйинга биринчи навбатда руҳан яхши тиклана олдик. Ҳа, бугун бироз хотиржам тўп тепдик. Майдон ҳолати ажойиб эди. Фақат майдонга чиқиб ютишимиз керак эди. Рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик. Муҳим ва зарур бўлган уч очкони қўлга киритганимиз билан футболчиларимни табриклайман.

Иккита ҳужумчи билан ўйнаганимиз нима билан боғлиқ? Бугунги ўйин олдидан шунақа форс-мажор ҳолатига тушиб қолдик. Саламат Қуттибоев эрталаб ўзини бироз ёмон ҳис қилди. Шу сабаб бошланғич таркибда кутилмаган ўзгаришлар бўлиб кетди. Менимча буни рақибимиз ҳам кутмаган шекилли. Ўз навбатида “Сўғдиёна”да ҳам аввалги учрашувдаги таркиб билан бугунгисида беш олти нафар ўзгаришни кўриб, тўғриси мен ҳайрон бўлдим.

Ўринбосарлар жамоаси? Мен бу ерда учинчи йил ишлашим. Ўринбосарлар жамоасидаги аксарият футболчилар асосий жамоа билан бирга шуғулланади. Йиғинларда, сафарларда биз билан бирга бўлишади. Уларни орасида 2000, 2001 йилда туғилган футболчилар ҳам бор. Ҳали мавсум узоқ. Орада юзага келга танаффусда селекция ишларини олиб борамиз. 2003 ва 2004 йилда туғилган ўйинчиларни ҳам жалб қиламиз.

Даврон Анваровни “Локомотив” билан ўйиндаёқ майдонга туширмоқчи эдим. Мавриди бўлмади. Уни дебюти муваффақиятли чиққани билан табриклайман",- дейди Андрей Шипилов.

Киритилди: 23:34, 12.07.2020.
Ўқилди: 3165 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.