Испания чемпионатининг 36-турида «Севилья» 12 июль, якшанба куни «Мальорка»ни қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.
Ҳар иккала бўлимнинг сўнгги дақиқалари мезбонлар учун омадли келди. Танаффусга 4 дақиқа қолганида меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Окампос ундан самарали фойдаланиб, ҳисобни очди. Баҳс тугашига 6 дақиқа қолганидан Эн-Несири ҳисобдаги фарқни оширди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Севилья» 66 очко "Атлетико"га етиб олди. «Мальорка» (32) эса 19-поғонани эгаллаб турибди.
Испания Ла лигаси, 36-тур
Севилья – Мальорка 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 41, пенальти Окампос, 2:0 – 84 Эн-Несирий.
Севилья – Буну, Навас, Кунде, Диего Карлос, Регилон, Жордан (Гудель, 70), Фернандо, Банега (Васкес, 82), Окампос (де Йонг, 82), Мунир (Сусо, 70), Оливер Торрес (Эн-Несири, 63).
Мальорка – Рейна, Посо, Седлар, Раильо, Гамес (Пратс, 72), Дани Родригес, Севилья (Хосеп Сенье, 86), Баба (Лаго Жуниор, 65), Кубо (Чаваррия, 86), Будимир, Эрнандес (Трайковски, 72).
Огоҳлантиришлар: Будимир (36), Жордан (44), Гамес (53), Буну (65), Эн-Несирий (83).