«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли Италия чемпионатининг 32-тури доирасида бўлиб ўтган «Наполи»га қарши ўйин (2:2) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Қийин ўйин бўлди. Биз кетма-кет кучли жамоалар, жумладан, «Лацио» ва «Ювентус»га қарши ўйинлар ўтказдик. Лекин биз бугун юқори мақсад учун кураша олишимиз мумкинлигини исботладик.
Шундай рақибларга қарши яхши ўйин ўтказиб, ижобий натижа қайд этар экансан, бу футболчиларнинг ўзига бўлган ишончни мустаҳкамлайди.
Биз ажойиб гол билан ҳисобни очдик. Кейин эса мағлубиятдан чиқиб кетиш учун кураш олиб бордик. Бир очко — бу яхши натижа.
— «Наполи»нинг иккинчи голидан кейин Златанни алмаштирганингиз учун у норози бўлди.
— Ибра мағлуб бўлаётганимиз учун ғазабланди. Биз энди гол ўтказиб юборган эдик. У эса ўзидан ва бошқалардан ҳамиша яхши ўйин кутади", – деди Пиоли.