Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Римда кўтара савдо

 

Римнинг «Рома» жамоаси ёзда бир йўла бир нечта футболчисини трансферга қўяди.

 

“Corriera Della Sport”нинг маълум қилишича, «бўрилар» сафини ёзда Шик, Алессандро Флоренци, Жуану Жезус, Хавьеру Пасторе, Диего Перотти, Игнасио Фацио, Рику Красдорп ва Мартин Олсенлар тарк этади.

Мабанинг маълум қилишича, клуб «Ювентус»дан келиб тушган таклифга қарамай, Никола Дзаниолани жамоада олиб қолади.

 

Хамес АПЛда?!

 

Мадриднинг «Реал» жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Радригес тез орада “қизил иблислар” сафига бориб қўшилиши мумкин.

Sport.es нашрининг маълум қилишича, «Реал» ўз футболчисини сотиб юбориш мақсадида трансфер қийматини 25 миллион еврога қадар камайтиришга қарор қилди.

 

Манбанинг маълум қилишича, сумманинг кичиклашгани “Манчестер Юнайтед” ва «Эвертон» клубларини жиддий қизиқтириб қўйган. Тез орада музокаралар бошланади.

 

Кулибалидан кутилмаган юриш

 

Неаполнинг «Наполи» жамоаси ҳимоячиси Калиду Кулибали борасидаги хабарлар тўлиқ ўзини оқламайдиган кўринади.

 

“Le Gazzeta Della Sport”нинг маълум қилишича, футболчи ҳеч қаерга кетмоқчи эмас. У Де Лаурентис янги шартнома таклиф қилса, фаолиятининг сўнггига қадар шу клубга содиқ қолишни ўз олдиган мақсад қилиб қўйган.

 

Мабанинг маълум қилишича, клуб президенти молиявий муаммолардан чиқиб кетиш мақсадида Кулибали борасидаги таклифлар учун очиқ эканлигини расман эълон қилган.

 

Виллиан пулдан кечди!

 

«Челси» жамоаси вингери Виллиан АҚШ клубидан келиб тушган ажойиб таклифни рад этди. “Daily Telegraph"нинг маълум қилишича, “Интер Маями” бразилиялик футболчига 3 йиллик шартнома таклиф қилган.

Йиллик маош «Челси»никидан 2 баробар кўп бўлишига қарамай, футболчи ўз фаолиятини Европада давом эттириш ниятида.

Манбанинг маълум қилишича, Лондоннинг «Тоттенҳем» жамоаси ҳам ажойиб бонусларга эга шахсий шартнома таклиф қилган, бироқ Виллиан уни ҳам рад этган.

Сулшер Шоуни қурбон қиладими?

 

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси ёзда «Лестер» ҳимоячиси Бен Чилуэлл билан билан шартнома имзоламоқчи.

Бу ҳақида “Daily Mirror" нашри маълумот тарқатмоқда. Манбанинг маълум қилишича, “Манчестер Юнайтед” «Лестер» футболчисини қўлга киритиш учун Люк Шоуни унинг трансферига қўшиб беришни режа қилган.

Манба маълум қилишича, «тулкилар» Беннинг ўрнини босишга қодир Шоу ва 40 миллион евро таклиф билан чиққан “қизил иблислар”га ҳозирча рад жавобини бергани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Лестер» ўз ҳимоячисини 70 миллион камига қўйиб юбормаслигини расман маълум қилган эди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 09:32, 14.07.2020.
Ўқилди: 11728 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.