Италияда катта битим имзоланиши кутилмоқда. Италия матбуотининг тарқатган маълумотига қараганда, «Наполи» клуби ҳужумчиси Аркадиуш Милик фаолиятини Римнинг «Рома» клубида давом эттириши мумкин.
Римликлар Эдин Жеко ва Женгиз Ундерларни сотишга тайёр. Туркиялик футболчи «Наполи» клубига ўтиши кутилмоқда. Жекога эса «Интер» томонидан қизиқиш бўлмоқда.
«Рома» клуби Миликни сотиб олиши учун 50 миллион евро жамғариши керак.