Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета «Ливерпуль» клуби устидан қўлга киритилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.
«Англия Кубоги ярим финалидан олдин ўзига хос дори вазифасини ўтаб берди бу ғалаба. «Ливерпуль» клубини мағлуб этиш учун ҳар бир вазиятни диққат билан кузатишингиз, яхши ҳимояланишингиз ва озгина омад керак.
Мен хавотирда эдим, ўтказиб юборилган голга қандай муносабатда бўлишимизни кутдим. Яхшиямки, биз рақибларнинг хатосидан унумли фойдаланиб, ўйинни ўз томонимизга оғдириб олдик.
«Арсенал» ва «Ливерпуль» клублари ўртасидаги фарқ ҳалигача катта. Шу билан бирга, ўйин борасида ҳеч нарсани ютқазмадик. Бизда кураш учун катта хоҳиш ва мажбурият бор эди», - деди испаниялик мутахассис.