Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Танишинг! 17 ёшли "янги Роналду". Унга 15 та жамоа қизиқмоқда (ВИДЕО)

Баҳо:
+ | -1

Европанинг энг яхши 15 клуби Сербия матбуоти Криштиану Роналдуга таққослаётган 17 ёшли вингернинг трансферини кўриб чиқмоқда. Гап Филипп Стеванович ҳақида кетмоқда.

ЭНГ КУЧЛИ ДАЪВОГАРЛАР

Футболчига "Манчестер Юнайтед", "Реал", "Барса", "Ливерпуль", "Бавария", "Челси", "Ювентус", "Манчестер Сити", "Милан", "Боруссия Дортмунд", "Интер", "Лейпциг", "Бенфика", "Aтлетико" ва "Aталанта" даъвогар. ОAВ хабар беришича, ёш футболчининг вакиллари билан бир неча бор боғланишган. "Олти ой олдин унга 10 миллион евродан кўпроқ маблағ таклиф қилинган эди. Энди бу катта пулни олиш осон бўлмайди, аммо барчаси Филиппга боғлиқ. У ўзининг куздаги даражасига қайтиши керак", – деди "Партизан" бош мураббийи Саво Милосевич апрелда пандемиянинг трансфер бозорига таъсирини таҳлил қилар экан.

ҲАММАСИ ЖОЙИДА – У ГОЛЛАР УРМОҚДА

Бельград клубининг амалдорлари енгил нафас олишлари мумкин. Стеванович карантиндан кейин Сербия Суперлигасининг 7 турида 4 та гол урди. У жуда ёш бўлишига қарамай, чемпионатда энг кўзга кўринган шахс. Бўлажак трансфер вақт масаласига ўхшайди. Шартномаси 2022 йилгача амалда бўлган "янги Роналду" шу ёзда фойдали трансферга айланишга ҳаракат қилади. Ҳужумчининг мақсади – клубга имкон қадар кўпроқ ёрдам бериш учун гол уришда давом этиш. "Партизан" ўз тарбияланувчиларини сотишдан қочади, одатда, хусусан, Стеванович ҳам жамоанинг хазинаси. Трансфермаркт ихтисослашган портали уни 8 миллион еврога баҳолади – бу Сербия чемпионатидаги энг қиммат ва дунёдаги 17-сербиялик ўйинчидир!

БИР ЗИНАДАН ИККИНЧИ ЗИНАГА

Энди рақамларга эътибор берсак. Стеванович 2019/20 йилги мавсумда 9 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди, ваҳоланки, ушбу мавсумга қадар юқори савияда атиги тўртта ўйин ўтказган. У 2012 йилда "Партизан" академиясига ўқишга кирган ва уч йилдан сўнг "Црвена Звезда" U-13 га қарши дербининг қаҳрамонларидан бири бўлган. "Партизан"нинг ўсмирлар жамоаси асосий рақибини 7:1 ҳисобида мағлуб этди. Стеванович дублни амалга оширди – ўшандан бери жамоа унга янада ишонч билан эргаша бошлади. ОAВ "Партизан" академиясида ақл бовар қилмайдиган қобилият эгаси ҳақида ёза бошлади.

14 ёшида Стеванович Бельградга кўчиб ўтди. У ўзининг Aрилия шаҳрида бир ҳафта яшади ва дам олиш кунлари "Партизан"да ўйнаш учун ҳар икки йўналишда 360 мил масофани босиб ўтди. Орадан 12 ой ўтгач, бақувват йигитчани базада машғулотларга таклиф қилишди. 2018 йилнинг кузида, у эндигина 16 ёшга тўлганида, "Рад" клубига қарши дуелда (3:0) 8 дақиқа вақт сарфлади. "Туйғуларимни тасвирлаш мен учун қийин. Мен "Партизан" тизимида тарбияланганман. Бу клуб шарафини ҳимоя қилиш мен учун катта бахт", – деганди ўшанда футболчи.

РОНАЛДУ ЭМАС, РОНАЛДИНЬО

2019 йил 1 августда бизнинг қаҳрамонимиз Уэльснинг "Коннахс-Куэй Номадс" (Европа Лигаси квалификацияси)га қарши ўйинда тўп киритиб, Европа мусобақалари тарихини қайта ёзди. Филипп барча Европа мусобақаларидаги энг ёш тўпурарга айланди (16 ёш ва 311 кун).

Ҳеч қандай муаммосиз марказий ҳужумчи сифатида ўйнай оладиган Стевановичнинг хилма-хиллиги Криштиану билан таққослашнинг асосий сабабидир. Бироқ, футболчининг ўзи бошқа бир футболчига – афсонавий бразилиялик Роналдиньога муҳаббатини тан олади. "Роналду менинг энг яхши кўрган ижрочим эмас, лекин мен унга ўхшашга астойдил ҳаракат қиламан. Ҳамма ёшлар Криштиануга тақлид қилишлари керак. Менинг элементим дриблингда. Криштиану ажойиб, лекин у дриблингчи эмас. Роналдиньо ўзига хос эди. Aлбатта, мен ҳам шундай бўлишни истардим», дейди Филипп бу ҳақда гапирар экан.

Сербия кубоги финалида "Войводина"га бой берилган ўйинда Стеванович биринчи бўлим ўрталарида Лазар Марковичнинг ўрнига майдонга тушди. 17 ёшли ўспирин майдонга тушгунга қадар "Партизан" 0:2 ҳисобида ютқазаётган эди. Ўйиннинг 81-дақиқасида Филиппнинг самарали зарбаси ўйинга интригани қайтарди. "Партизан" ўйин якунланишига қадар (90+6) ҳисобни тенглаштирди. Қўшимча таймларда ҳисоб ўзгармагач, пенальтилар серияси бўлиб ўтди. Унда афсонавий Милошевичнинг жамоаси ютқазди.

Айни дамда Филипп Стеванович коронавирус пандемияси фонида эътибордан четда қолди. Аммо биз санаб ўтган юқоридаги 15 клуб унга бўлган қизиқишини йўқотмаган. Ажабмас, сербиялик футболчи "янги Роналду" номини оқласа.

Низомжон ИСЛОМОВ тайёрлади.

 

Манба: soccernews.ru
Киритилди: 22:27, 16.07.2020.
Ўқилди: 22000 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.