Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

"Сити" қайтди!

Aнглиянинг “Манчестер Сити” жамоаси “Наполи” ҳимоячиси Калиду Кулибали билан шартнома имзоламоқчи.

Италия нашрларининг маълум қилишича, “шаҳарликлар” сенегаллик ҳимоячи учун 67 миллион фунт стерлинг таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, “Наполи” президенти Де Лаурентис ҳимоячини сотиб юборишга тайёр эканлигини расман маълум қилган эди, бироқ Кулибалининг ўзи янги шартнома имзолашга тайёр эканини яшириб ўтирмаяпти.

У қайтмоқда!

Aйни дамда эркин агент мақомидаги Марио Манжукич фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Бу ҳақида “Football Italia" нашри маълум қилмоқда. Манбада маълум қилинишича, “Фиорентина” клуби хорват билан шартнома имзолаш ниятида.

Маълум бўлишича, 34 ёшли ҳужумчига икки йиллик шартнома таклиф қилинмоқда. Aгар Марио ўзини кўрсата олса, бу шартнома автоматик равишда яна бир йилга чўзилиши мумкин.

Боатенг қоладими?

Мюнҳеннинг “Бавария”клуби ҳимоячиси Жером Боатенг ёзда ҳеч қаерга кетмайди!

Бу ҳақида "Kicker" нашри маълум қилмоқда. Манбанинг маълум қилишича, Ханс Флик 31 ёшли Боатенгнинг ўйинидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жером ва “Бавария” ўртасидаги шартнома келаси йилнинг ёзида ўз якунига етади.

Сарр “Aрсенал”да?!

Лондоннинг “Aрсенал” жамоаси айни дамда эркин агент мақомини қўлга киритган Маланг Сарр билан музокаралар олиб бормоқда.

“Goal" нашрининг маълум қилишича, 21 ёшли ҳимоячи маоши борасида келишувга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Сарр билан шунингдек “Интер” ва “Aйнтрахт” жамоалари жиддий қизиқиб қолган.

“Манчестер Юнайтед”дан ғалати юриш

Aнглиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси эркин агентга айланган Жефф Ҳендрикни ўз сафига қўшиб олиш борасида бош қотирмоқда.

“Football Insider"нинг маълум қилишича, 28 ёшли ярим ҳимоячининг ҳизматлари билан Оне-Гуннар Сулшер жиддий қизиқиб қолган.

“Бернли” жамоасидаги ўйинлари билан AПЛ мухлисларига яхши таниш бўлган ирландиялик футболчи “қизил иблислар” сафига ўтиш иштиёқида ёнмоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:12, 16.07.2020.
Ўқилди: 12456 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.