"Аякс" ҳимоячиси Николас Тальяфико фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин, деб хабар беради Sport Illustrated нашри.
Манбада айтилишича, 27 ёшли аргентиналик ҳимоячига чап қанотни кучайтиришни режалаштираётган "Манчестер Сити" жамоаси қизиқмоқда.
Шунингдек ҳимоячига "Лестер", "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ҳам қизиқмоқда.
Маълумот учун, 2019/20 йилги мавсумда Таляфико барча турнирларда 35 та ўйин ўтказиб 5 та гол урди ва 1 та голлик узатма амалга оширди