«Реал» клуби собиқ дарвозабони Икер Касильяс "Сантьяго Бернабеу"га қайтмоқда. "Marca" тарқатган хабарга кўра, у «қаймоқранглилар» президенти Флорентино Переснинг маслаҳатчиси сифатида иш бошлайди.
Касильяс ўтган йилнинг май ойида юрак ҳуружини бошидан ўтказганидан кейин «Порту» сафида бошқа ўйнамади. У 1 август куни бўлиб ўтадиган «Бенфика»га қарши Португалия кубоги финалидан кейин ўйинчилик фаолиятини якунлаганини расман эълон қилади.
Касильяс — «Реал» тарбияланувчиси ҳисобланади. Мадридликлар сафида у 725та ўйинда майдонга тушган. Фақатгина Рауль "Қироллик клуби" сафида ундан кўпроқ ўйинда иштирок этган.