"Норвич" яримҳимоячиси Тодд Кантвелл "Лестер" ва "Ньюкасл" жамоаларининг трансфер мақсадига айланди, деб хабар беради Mail Online нашри.
Манбада айтилишича, Прьемер-лига клублари ушбу футболчини юқори дивизионда ўзини кўрсатишда давом этиши керак деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Норвич" ушбу мавсумни сўнгги ўринда якунлаб, Премьер-лигани тарк этмоқда.
Маълумот учун, Кантвелл ушбу мавсумда 37 та ўйинда 7 та гол ва 2 та голли узатма амалга оширди.