Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Гвардиолага Роси керак

Aнглиянинг “Манчестер Сити” жамоаси тез орада Фернандинонинг ўрнини босишга қодир ярим ҳимоячи изламоқда.

“Globe Esport" нашрининг маълум бўлишича, “Сити” нишонида “Гремио”нинг 17 ёшли ярим ҳимоячиси Диего Роси турибди.

Манбанинг маълум қилишича, шахсан Гвардиоланинг ўзи “Гремио” футболчисини жамоада кўришни истамоқда. Бразилия клуби ўз вундеркиндини 10 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Рохога даъвогар бор



Aнглиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳимоячиси Маркос Рохо фаолиятини Франсияда давом эттириши мумкин.

“Le10sport" нашрининг маълум қилишича, “қизил иблислар” аргентиналик футболчини сотиб юборишга тайёр. Шу сабабли “Марсел” бу вазиятдан унумли фойдаланиб қолмоқчи.

Манбанинг маълум қилишича, “Марсел” Рохо учун 8 миллион евро таклиф қилган.

Саид нишонда

“Брентфорд” жамоаси ярим ҳимоячиси Саид Бенрахма гранд клублардан бирида кўриниш бериши мумкин.

“RMC”нинг маълум қилишича, 24 ёшли жазоирлик футболчи учун курашда “Aрсенал” ва “Челси” клублари жиддий кураш олиб бормоқда. Шунингдек, “Лестер”ҳам “Брентфорд”га таклиф юборган.  

Манбанинг маълум қилишича, агар “Брентфорд” AПЛга йўл олса, жамоа ўз футболчисини сотмайди.

“Тоттенҳем”дан ўзгача юриш

Aнглиянинг “Тоттенҳем” клуби ёздаги илк трансферини амалга оширишга жуда яқин турибди.

“Taem Talk"нинг маълум қилишича, “шпорлар” “Бейжинг Гоан” клуби ҳимоячиси Ким Мин Чже билан шартнома имзолашга жуда яқин турибди.

Манбанинг маълум қилишича, бу трансферни амалга оширишда Сон Хин Мин катта рол ижро этмоқда.

“Реал” ҳужумчиси қаерга йўл олади?

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Борха Маёрал яқин кунлар ичида “Леванте”даги ижара муддатини якунлаб “Рел” сафига қайтади.

ТМW нашрининг маълум қилишича, Мадрид клуби Борхани сотиб юбормоқчи. 23 ёшли ҳужумчининг ўзи ҳам жамоани тарк этиш ниятида.

Манбанинг маълум қилишича, “қироллик клуби” форворди билан “Лацио”, “Валенсия” сингари клублар қизиқиш билдирмоқда. Маълумотларга қараганда, “Реал” бу трансфердан 3,5 миллион евро даромад олмоқда.

Рюдигер кетадими?

Aнглиянинг “Челси” жамоаси ҳимоячиси Aнтонио Рюдигер бошқа жамоага ўтиши мумкин.

“Daily Mail" нашрининг маълум бўлишича, “аристократлар” немис футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи эмас. Шу сабабали, у борасидаги барча таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Манбанинг маълум қилишича, “Челси” 20-30 миллион атрофидаги таклифлар эвазига Рюдигер билан хайрлашишга тайёр.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 10:58, 18.07.2020.
Ўқилди: 13715 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.