Жанубий Корея чемпионатининг 12-турида «Пусан Ай Парк» 18 июль, шанба куни «Кванжу»ни қабул қилди.
Тенг курашлар остида ўтган учрашувда жамоалар ҳар қанча уринмасин дарвозларга тўп киритилмади. Учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.
Ушбу дурангдан кейин «Пусан Ай Парк» очколари сонини 15 тага етказиб, 6-ўринда бораётган бўлса, «Кванжу» (11) 8-ўриндан жой олган.
Мазкур беллашувда «Кванжу» сафида Рустам Ашурматов тўлиқ ҳаракат қилди. Пусанликлар сафида Достон Турсунов эса майдонга туширилмади.