"Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азар мадридликлар сафидаги дебют мавсуми борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Менда жароҳатлар бўлди. Умид қиламан, барчаси ортда қолди ва келгуси мавсум яхшироқ бўлади. Аслида жорий мавсум у қадар ёмон бўлмади. Чунки мен "Реал" сафига ўтдим ва илк мавсумдаёқ чемпионатда ғалаба қозондик. Борига шукр.
Индивидуал жиҳатдан эса фаолиятимдаги энг ёмон мавсум бўлди. Барчасини инобатга олганда ғалати мавсум бўлди. Агар Чемпионлар лигасида ғалаба қозонсак, мавсум янада яхшироқ ўтган бўлади. Лекин буни амалга ошириш қийин бўлади. Чунки рақибимиз — "Манчестер Сити", — деди Азар "Mundo Deportivo"га берган интервьюсида.
Эден Азар Ла лига доирасида 16та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва 6та голга узатма берди.