Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Ла лига, 38-тур. «Барселона» йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Месси голларини 25тага етказди

Баҳо:
+ | -

Чемпионликни қўлдан чиқарган «Барселона» сўнгги турда Ла лигада жон сақлаб қолиш вазифасини уддалаб бўлган «Алавес» клуби меҳмони бўлди.

Ўйин асосан бир дарвоза томон бўлди. Месси ўз ҳисобига 2та гол ёзган бўлса, Ансу Фати, Луис Суарес ва Нелсон Семедудан биттадан гол муаллифига айланишди. Якуний  ҳисоб — 0:5.

Шунингдек, Рики Пуч ва Хорди Альба иккитадан голга ассистентлик қилишди. Месси ҳисобига эса битта голли узатма ёзилди.

Ушбу ғалаба туфайли "Барселона" ўз очколарини 82тага етказди. Месси эса 25та гол билан Испания чемпионатининг жорий мавсумидаги энг яхши тўпурар бўлишга асосий даъвогарга айланди. "Реал" ҳужумчиси Карим Бензема ҳисобида 21та гол мавжуд.

Испания чемпионати, 38-тур
Алавес – Барселона 0:5 (0:3, 0:2)
Голлар: 0:1 – 24 Фати, 0:2 – 34 Месси, 0:3 – 44 Суарес, 0:4 – 57 Семеду, 0:5 – 75 Месси.
Алавес – Роберто, Магальян, Лагуардиа (Тачи, 46), Марин, Агиррегабириа, Мендес, Ману Гарсия (Фейса, 59), Камараса (Махмуд, 65), Берк (Риоха, 46), Хоселу, Лукас Перес (Пере Понс, 46).
Барселона – Нето, Лангле (Семеду, 50), Араухо, Сержи Роберто, Альба, Видаль, Бускетс (де Йонг, 59), Пуч, Фати (Брэйтуэйт, 78), Суарес, Месси.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:59, 19.07.2020.
Ўқилди: 4305 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.