"Эвертон" клуби "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Адам Лаллана билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда Британия матбуоти хабар бермоқда.
Маълумот учун, Адамнинг "қизиллар" билан шартномаси АПЛнинг 38-туридан сўнг якунига етади. "Ирислар" 32 ёшли футболчини эркин агент сифатида қўлга киритади.
Эслатиб ўтамиз, Лалланага "Лестер Сити" ва "Брайтон" клублари ҳам қизқиш билдираётган эди.