"Арсенал" ярим ҳимоячиси Энзли Мейтленд-Найлз жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Британия матбуоти ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, футболчи хизматига "Брайтон" клуби жиддий қизиқиб қолган. Футболчининг ўзи ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун "канонирлар" сафини тарк этишга тайёр.
Маълумот учун, transfermarkt портали Найлзни 14,5 миллион еврога баҳоламоқда.