Италия чемпионатининг 34-тур учрашувида "Ювентус" "Лацио"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда "Ювентус"нинг ҳар иккала голига Криштиану Роналду муаллифлик қилди. Шу тариқа Роналду А Сериядаги голлари сонини 50 тадан ошириб олди ва "Милан" собиқ ҳужумчиси Андрей Шевченконинг рекордини янгилади. 50 та тўп киритиш учун Шевченкога 69 та ўйин керак бўлган бўлса, Роналдуга 61 та учрашув кифоя қилди.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану жорий мавсум Италия чемпионати баҳсларида 30 та учрашувда майдонга тушиб, 30 та гол урган ва 5 та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар амал қилади.