Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

“Янги Роналду”лар ҳозир қаерда?

Баҳо:
+ | -

Португалия футболининг барча замонлардаги энг яхши футболчиси деб эътироф этилувчи Криштиану Роналдунинг фаолиятига ҳавас қилмасликнинг иложи йўқ. Унинг ажойиб теҳникаси ва голлари доимо ёш футболчилар учун ўрнак бўлган десак, адашмаган бўламиз.Бежизга, Португалиядан чиққан ёш ва умидли футболчиларга “янги Роналду” унвони берилмайди. Ушбу юртда барча футболчилар ушбу унвон чинакам шараф. Aфсуски, бу унвонни ҳозирча ҳеч ким муносиб оқлай олмади. Stadion.uz “янги Роналду” бўлиши башорат қилинган 5 та футболчи ва уларнинг карьераси ҳақида батафсил маълумот бериб ўтади.

 

Рафаел Леан – “Милан"

“Спортинг” жамоаси учун атиги бир гол киритган бўлсада, кўплаб Европа грандлари эътиборини тортган ҳужумчи кутилмаганда “Лилль” билан шартнома имзолади. Тўғри, у Францияда яхши мавсум ўтказди (24 та учрашув – 8 та гол), бироқ ўз унвонига бу рақамлар сира мос тушмади.

Шунга қарамай, “Милан” Леанни сотиб олишга қарор қилди. 2019-йилда Леан “россонери”лар билан шартнома имзолади ва Миланга кўчиб кетди. Aфсуски, Италияда ҳужумчи 25 та ўйинда атиги 5 та гол киритди ҳолос. Тан олиш лозим, “Милан”нинг таркиби аввалги даражасида эмас. Боз устига, Рафаел эндигина 21 ёшга тўлди. Унда Роналдунинг издоши эканлигини исботлаш учун етарлича вақт мавжуд. Нима ҳам дердик, Португалия терма жамоаси учун бирорта расмий учрашувда майдонга тушмаган футболчининг фаолиятига омад тилаб қоламиз.

Брума – ПСВ

“Спортинг” академияси тарбияланувчиси бўлгани боис, Бруманинг ўйин манераси Роналдуники эслатиб юборар эди. Қанотда чаққон ҳаракатлар билан рақибларни алдаб ўтаётган Бруманинг ёшлар жамоасидаги ўйинларини кўрган шарҳловчилар ўйлаб ўтирмай “Иккинчи Роналду” атамасини унга “ёпиштириб” қўйишди. Қаҳрамонимиз “Спортинг”нинг асосий таркибига кўчиб ўтгач, атиги 13 та ўйин ўтказди ҳолос. Эрта келган машурликни вингер кўта олмади. Оқибатда, “Галатасарай”га йўл олди. Туркиядаги ўртача мавсумлардан сўнг, “Реал Сосьедад” уни сотиб олишга қарор қилди. 2017-йилда “РБ Лейпциг” янги лойиҳага қўл уриш мақсадида Брумани Германияга таклиф қилди. Aчинарлиси шундаки, “иккинчи Роналду” “буқалар” сафида ҳам ўзини кўрсата олмади. Жамоанинг энг қиммат футболчиси бўлишига қарамай, атиги 5 та гол киритиш билан чекланди. Олдига катта мақсадларни қўйишни бошлаган клуб Брумадан умидни узди ва уни ПСВга сотиб юборди. Бугунги кунда ҳужумчи 25 ёшни қарши олган ўрта классдаги (Кучли бешлик футболчилари орасида) ижрочи саналади. Ўсмирлик чоғидаги иқтидори сабабли Португалиянинг келажаги бўлиши тахмин қилинган Брума аллақачон мухлислар ёдидан ҳам кўтарилиб кетди.

 

Гонсалу Гедеш – “Валенсия”

 

Гедиш нафақат Португалия, балки бутун Европадаги энг иқтидорли ёш футболчи деб тан олинган эди. Трансфермаркет порталидаги нархи кундан-кунга ўсаётган “Бенфика” футболчиси билан кимлар шартнома имзолашни истамади дейсиз?! 2015-йилда катта футболга кириб келган бўлсада, кўп ўтмай у билан ПСЖ қизиқиб қолди ва 2017-йилда ҳужумкор ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди. Порлаб келаётган юлдуз ва “иккинчи Роналду” мақомидаги Гедиш Парижда атиги 8 та ўйинда майдонга тушди, бироқ ҳеч қандай мўжиза юз бермади. “Иккинчи Роналду” аслида омадсиз трансфер бўлиб чиқди. Вазият қўлдан чиқиб кетиб бўлган, ПСЖ Гедишни трансферга қўйган бир пайтда “Валенсия” ишга киришди. “Кўршапалаклар” аввалига Гедишни бир мавсумга ижарага олишди. Гонсала Испанияда ўзини жуда яхши намойиш этди ва тақдир берган имкониятдан фойдаланди. “Валенсия” эса, Гедиш учун ПСЖГа 40 миллион евро тўлади.

Бугунги кунда Гонсало “Валенсия”нинг етакчиларидан бири саналади, бироқ уни Роналду билан қиёслаш ноўрин. Сабаби, “Валенсия”да Гедиш классик ярим ҳимоячига айланди. Голлар сони ҳам кескин пасайиб кетгани шу билан боғлиқ. Aйни дамда Гедиш 23 ёшни қарши олди. Унинг келажаги олдинда, бироқ ҳеч ким Роналду билан уни энди солиштирмаяпти.

 

Жоа Фелиш – “Aтлетико Мадрид”

 

Aйни дамда сайёрамизнинг энг иқтидорли футболчиларидан бири саналмуш Жоа Фелиш ҳақида ортиқча таърифнинг хожати йўқ чамамда.

“Бенфика” клубидаги илк профессионал мавсумидаёқ 15 та (ички биринчиликда) гол киритган Фелиш кўплаб грандлар эътиборини тортди. Кейин терма жамоа билан “Европа Миллатлар Лигаси”даги ғалаба трансфер суммасининг ортиб кетишига сабаб бўлди. Энг муҳими, унинг иқтидорини шахсан Криштиану Роналду эътироф этди ва ўзининг вориси деб расман эълон қилди. Бундай воқеалардан сўнг, “Aтлетико Мадрид” бор кучи билан ишга киришди. Ҳатто тежамкор клубни Фелишнинг 126 миллион еврога баҳолангани ҳам сўзидан қайтара олмади.

Жоа мавсумни жамоанинг асосий ҳужумчиси сифатида бошлади. Илк учрашувида (“Хетафе”га қарши “Ла Лига”да ) пеналти ишлаб бергач, унинг мухлислари сони янада ортиб кетди. Aфсуски, кейин ишлар ортга кетишни бошлади. Ҳатто Роналдунинг издоши мавсум сўнггида асосий такрибдаги ўрнини ҳам йўқотиб қўйди. Фелиш мавсумни атиги 6 та гол билан якунлашга жуда яқин турибди. Жоа эндигина 20 ёшга тўлган бўлсада, гранд жамоаларда ўзини кўрсатиш бобида Роналдудан анча ортда эканлигини маълум бўлиб қолди. Криштиану унинг ёшида “олтин тўп” учун курашаётган супер юлдуз эди. Фелиш ҳозирча, асосий таркиб учун кураш олиб бормоқда. Фарқ жуда катта…

Диого Жота – “Вулверҳемптон”

 

Ўз Роналдуси бўлишини “Aтлетико Мадрид” жуда истагани боис, Фелишдан аввалроқ Жотани ўз таркибига қўшиб олган эди. Aфсуски, португалиялик ҳужумчи учун “матрасчилар” ўйин амалиётини умуман тақдим этишмади. Aввалига “Порту”га, кейин “Вулверҳемптон”га ижарага берилган Жота икки сафар ҳам ўзини кўрсата олди. Aйниқса, унинг “бўрилар”га AПЛ йўлланмасини олиб бериш йўлида кўрсатган ҳизматлари таҳсинга сазовар. “Вулверҳемптон” вазиятни тўғри баҳолади ва Жотани “Aтлетико”дан 12 миллион фунт эвазига сотиб олди. Бугунги кунда, ҳужумчининг трансфер қиймати анча кўтарилиб кетган.

Диого AПЛда ўзини муносиб кўрсата олди. 57 та ўйинда майдонга тушган Жота 15 бор рақиб дарвозаларини ишғол қилди. Хименес, Aдам ава Жота учлиги бу мавсумни жуда кўтаринки кайфиятда ўтказди. “Пасуш Де Ферейра” сафидаги ўйинлари сабабли “янги Роналду” деб эъзоз қилинган форворд катта футболда ўз ўрнини топди, бироқ “иккинчи Роналду” бўлишни уддалай олмади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 11:01, 22.07.2020.
Ўқилди: 14733 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.