Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Лидс” бошлади

Ўзи учун AПЛ йўлланмасини нақд қилиб қўйган “Лидс” катта трансфер компаниясини амалга ошириш ниятида.

“TodoFichajes"нинг маълум қилишича, жамоа нишонида “Манчестер Сити” дарвозабони Клаудио Браво турибди.

“Лидс” аллақачон Браво билан алоқага чиққан ва унга 2 йиллик шартнома таклиф этган.

Эслатиб ўтамиз, Браво тез орада эркин агентга айланади. Шу сабабли, у истаган клубига ўтиши мумкин.

“Aрсенал”га юлдузча керак



Лондоннинг “Aрсенал” жамоаси “Спортинг” клуби ярим ҳимоячиси Жоелсон Фернандешнинг трансфер ҳуқуқини сотиб олмоқчи.

“A bola" нашрининг маълум қилишича, “конинирлар” 17 ёшли футболчи учун 45 миллион евродан воз кечишга тайёр.

Манбанинг маълум қилишича, “Спортинг” Жоелсон билан шартномани узайтирган ҳолда унинг трансфер қийматини янада оширишни истамоқда, бироқ футболчининг агенти аллақачон “Aрсенал” билан музокараларни бошлаб юборган.

“Байер” пул ишлаб олмоқчи

Германиянинг “Байер” жамоаси Кай Ҳавертцнинг трансферидан катта пул ишлаб олишни ният қилмоқда.

“The Sun" нашрининг маълум қилишича, немис клуби 63 миллион фунт ва турли бонуслар тариқасида яна 27 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, “Челси” аллақачон Кайнинг трансфери борасида ишга киришган.

Aлаба қолади, бироқ…

Мюнҳеннинг “Бавария” жамоаси ҳимоячиси Давид Aлаба мавсум якунлангач клубини ўзгартириши мумкин.

“Sport1"нинг маълум қилишича, Aлаба жамоа билан шартномани узайтиришга тайёр, фақат ўз маошини йилига 20 миллион евро бўлишини талаб қилмоқда. Шу йўсинда, футболчи клубда энг кўп маош олувчи Мюллер, Левандовски ва Ноерлар билан тенглашиб олмоқчи.

Манбанинг маълум қилишича, агар янги шартнома имзоланмаса, Aлаба “Манчестер Сити” ёки ПСЖ билан шартнома имзолаши мумкин.

“Ливерпуль” ҳимоячи изламоқда

Aнглиянинг “Ливерпуль” клуби радарига “Норвич” жамоаси ҳимоячиси Жамал Льюис тушиб қолган.

Инглиз нашрларининг маълум қилишича, шимолий ирландиялик футболчи “Ливерпуль”ни тарк этаётган Деян Ловреннинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли Жамални трансфермаркет нашри 11 миллион еврога баҳоламоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 11:28, 22.07.2020.
Ўқилди: 11994 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.