Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

Бугун жонли эфирда Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланади

Баҳо:
+ | -

23 июль куни Ўзбекистон Coca Cola кубоги гуруҳ босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Соат 19:00 да бошланадиган ушбу маросим аввал хабар берилганидек, “Бунёдкор” стадионида расмийлар ва мураббийлар иштирокида бўлиб ўтиши режалаштирилган эди, аммо юртимизда карантин қоидаларининг кучайтирилиши боис, бугунги маросимда меҳмонлар иштирок этмайди. Маросим “Sport” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Маълумот учун, гуруҳ босқичида Coca Cola Суперлиганинг 14 клуби ва саралаш босқичида ғолиб чиққан Про лиганинг икки жамоаси иштирок этади.

Ўзбекистон Coca Cola кубоги. Гуруҳ босқичи иштирокчилари

АГМК
“Андижон”
“Бунёдкор”
“Бухоро”
“Локомотив”
“Машъал”
“Металлург”
“Насаф”
“Навбаҳор”
“Оқ-Тепа”
“Пахтакор”
“Қизилқум”
“Қўқон-1912”
“Сурхон”
“Сўғдиёна”
“Шўртан”.

Гуруҳ босқичида 16 жамоа 4 тадан 4 та гуруҳда кураш олиб боради. Қуръа жараёнида кучлилар ёки кучсизлар саватлари бўлмайди. Гуруҳда жамоалар жами 3 тадан ўйинда иштирок этади. Мезбон ва меҳмон мақомини олдиндан кўрсатилган формат бўйича қуръа аниқлаб беради. Қуръа натижасига кўра, гуруҳдаги жамоалардан иккитаси икки мезбон ва бир сафар учрашувида, яна иккитаси эса бир мезбон ва икки сафар учрашувида иштирок этади.

Гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар кейинги босқичга йўл олади. Қуръа ёрдамида жамоаларнинг рақиби аниқланади. Бунда 1-ўринни қўлга киритган жамоаларга 2-ўрин эгалари рақиб бўлади. Гуруҳларда 1-ўринни эгаллаган клублар ¼ финални мезбон сифатида, яъни ўз уйида ўтказади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 11:15, 23.07.2020.
Ўқилди: 3288 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик