Лондоннинг «Челси» клуби «Байер» ярим ҳимоячиси Кай Хаверцни тезроқ қўлга киритиш учун олдинга қадам ташлади.
Италиялик журналист Фабрицио Романо ўзининг "Твиттер"даги расмий саҳифасида ёзишича, томонлар музокараларни расман бошлади ва 80 миллион евролик трансфер устида муҳокама қилишмоқда. Лондонликлар ушбу битимни яқин вақтлар ичида якунлаб қўйишни режалаштиришмоқда.