Англиянинг «Ливерпуль» клуби футболчиси Адам Лаллананинг шартномаси якунига етди ва эркин агентга айланди. У ўзининг "Твиттер"даги расмий саҳифасида «Брайтон» клуби учун тиббий текширувдан ўтаётгани ҳақида пост қолдирди.
Агар тиббий кўрик кўнгилдагидек якунланадиган бўлса, у ҳолда Лаллана «Брайтон» клуби билан уч йиллик шартнома имзолайди.