Туриннинг «Ювентус» клуби А Сериянинг 36-турида «Сампдория»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, мавсум якунланишига икки тур қолганида чемпионлик масаласини ҳал этиб бўлди.
«Кекса синьора»нинг 35 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду учун бу «Ювентус» сафидаги кетма-кет иккинчи чемпионлик ва учинчи соврин бўлди. Роналду жамоаси билан 2018 йилда Италия Суперкубогида ҳам ғалаба қозонганди.
Умумий қилиб олганда португалиялик футболчи фаолияти давомида 32 та совринни қўлга киритган. «Спортинг» сафида 1 та, «Манчестер Юнайтед»да 10 та, «Реал»да 16 та, «Ювентус»да 3 бор турли мусобақаларда ғолиб бўлган. Шунингдек, у Португалия терма жамоаси билан ҳам иккита мусобақада зафар қучган. Булар Евро—2016 ва Миллатлар Лигасининг 2018/2019 йилги мавсуми.