Италиянинг «Верона» клуби бош мураббийи Иван Юрич «Лацио» клубига қарши ўйиндан кейин футбол раҳбарларини танқид қилди. Унинг қўл остидаги жамоа римликларга 1:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Юричнинг фикрича, бу турнирни ҳақиқий футбол билан солиштириш қийин.
«Биз фақат пул учун ўйнаймиз. Бу футбол эмас. Бу ерда ҳеч қандай ҳис-ҳаяжон йўқ. Футболчилар қўлларидан келганини қилишмоқда. Уларнинг кўпчилигини оғриқ қолдирувчи дориларни қабул қилишга мажбур бўлишмоқда. Футбол бошқа нарса. Футболда мухлислар ва бошқа туйғулар бўлиши керак», – деди мураббий.
«Верона» каратингача еврокубокларга йўлланма берувчи ўринларга давогарлик қилаётганди. Ҳозирги кунга келиб эса турнир жадвалининг ўрта поғоналарини банд этиб турибди.