Руминиялик мураббийи Мирча Луческу нима учун Киевнинг «Динамо» клубидан кетганини айтиб берди. Луческу "Динамо" таркибида атиги тўрт кун ишлади.
«Таклиф учун Суркисовга миннатдорчилик билдираман, бироқ, бундай муҳитди ишлашни имконияти йўқ. Менга мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши керак эди.
Мен ҳеч қачон қўрқоқ бўлмаганман, барча таклифларни кўриб чиққанман. «Галатасарай»дан «Бешиктош»га ёки Бухарестнинг «Динамо»сидан «Рапид» клубларига ўтганман. Мени умид билан қарши олишган.
Мухлислар ўз севимли клублари манфаатларига зид қарор қабул қилишларини тушунмайман. Гап пул ҳақида эмас. Мен ўзимга ёққан ҳақиқий Украина футболини қайтармоқчи эдим. Мен украиналик ёш иқтидорларга ишонардим, мухлислар олқишига сазовор бўлишини хоҳлардим», – деди Луческу GSP.ro сайтига.