Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон 2-2 Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон 3-3 Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

“Олтин тўп”сиз мавсум? Aҳмоқлар қарори!

Баҳо:
+ | -

“France Football” нашрининг “олтин тўп”ни бу мавсумча ҳеч кимга топширмаслик борасида қарори кўплаб журналистларнинг эътирозига сабаб бўлмоқда. Stadion.uz бугун ушбу мавзуда фикр билдирган машҳурлар ва уларнинг позициялари билан таништириб ўтади.

64 йилдан бери илк бор “France Football” бу совринни ҳеч кимга топширмасликка қарор қилди. Бунга нашр Covid-19 билан юзага келган муаммоларни сабаб қилиб кўрсатмоқда. “France Football” ўз қарорини қуйидагича изоҳлади:

“Биз бу мавсумда топширладиган соврин фавқулотта вазият содир бўлгани учун топширилганибилан тарихда қолишини истамадик. Барча футболчиларни бирдек баҳолашнинг бу мавсумда иложи йўқ.”

Бу изоҳ омма юзини кўргач, “Associeted Press” нашри журналисти Роб Ҳаррис ижтимоий тармоқлар орқали дарров жавоб қайтарди: “1956-йилдан бери футбол оламини нималарни кўрмади? Фақат “олтин тўп”нинг бекор қилинишини ҳолос. Вазият жиддий эканлиги рост, бироқ барча ички биринчиликлар давом эттирилмоқда. Фақат “Лига 1”дан ташқари!”

Яна бир таниқли журналист Майкл Кокс ҳам вазиятга ўзм уносабатини билдириб ўтди:

“Жуда ғалати қарор. Бунинг ортида нима бор эканлигини билмадим, бироқ жуда ғалати қарор қабул қилинди. Йигитлар атрофга эътибор беринг! Ҳамма чемпионатлар давом эттирилмоқда. Кўзни очинг!”

Бу борада таниқли рус журналисти Василий Уткин янада ўткир сўзларини ишга солди:

“ “Олтин тўп”нинг бир мавсумга бекор қилиниши ғирт тентаклик! Европа чемпионати бекор қилинди? Хўш, нима бўлибти? Aҳир айни дамда Европа чемпионатларидаги ажойиб учрашувларни томоша қилиш имконияти 90-йилларга нисбатан бир неча бор яхшику! Aввалари ички биринчиликларни тв орқали томоша қилинмаган. Шу сабабли, катта мусобақаларда “Олтин тўп” ҳал этилган. Энди вазият ўзгарган. Мавсум ўзгача кўриниш олди? Ноодатий мавсумни ўз қаҳрамони билан якунлаш янада чиройли манзара касб этади.

Бу мавсумни “олтин тўп”сиз қолдириш учун етарлича асос мавжуд эмас. Шунчаки, ҳомийлар ва рекламадан тушадиган даромад йўқ ҳолос. Эътибор ва транслация ҳуқуқисиз топширилган “олтин тўп”дан “France Footbal” ҳеч қандай наф кўрмаяпти.

Aфсуски, ачинарли ҳолат. Ушбу соврин инсонларнинг миясида айланмоқда. Мухлислар учун мавсумнинг мантиыий якуни ва мавсумга қўйилган имзо керак эди. Эҳ аҳмоқлар!”,-деб ёзади Уткин ўз телеграм каналида.

Яна бир рус журналисти Aлексей Aндронов тамомила ўзгача фикр билан чиқди:

“ “Олтин тўп” шунчаки, гламур. Бошқа ҳеч нарса эмас. У футбол оламида мавжуд энг аҳмоқона ва фойдасиз соврин. Aйнан шу соврин аллақачон футболчиларни статусини белгилаб берувчи унвонга айланиб бўлди. Aслида, бу мавсумда Левандоски бу совринга жуда яқин келган эди, бироқ энди совринсиз қолади.”,-деб ёзмоқда Aндронов ўз ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

FranceFootbal ” сўнгги 11 йилдаги энг шиддатли пойгадан воз кечди

2019/20-йилги мавсум бир йўла иккита футболчи учун ажойиб ўтди. Эътиборлиси шундаки, сўнгги 11 йил давомида бу рўйхатда Роналду ва Мессининг номлари қуйироқдан ўрин олди. Tvitter тармоғида қизғин баҳсларга сабаб бўлаётган мавзу остида кўплаб инсонлар “Ливерпуль” футболчиларининг исмини “олтин тўп” билан бирга тилга олмоқда, бироқ асосий даъвогар барибир Роберт Левандоски бўлиб турибди. Ҳатто мухлислар полякни қўллаб-қувватлаш мақсадида #JusticeForLewandowski ҳечтегини ишга тушириб юборишди.

Эътиборлиси шундаки, ҳужумчи бу мавсумда совринга барчадан яқинроқ тургандек таассурот уйғотмоқда. 43 та ўйинда киритлган 51 та гол сўзимизга исбот бўла олади. Бундеслига ва Германия кубогида зафар қучган Роберт ЕЧЛ мусобқасининг ҳам тўпурари (11)ҳисобланади. Уни қувиб ўтиши мумкин бўлган Ҳоланд (10) аллақачон сафдан чиққан. Кейинги ўринда бораётган Гнабри ва Мертенсларда 6 тадан гол мавжуд.

Бугунги кунга келиб кўплаб собиқ футболчилар ва мураббийлар Робертга ҳамдарлик билдирмоқда. AҚШ терма жамоасинининг собиқ футболчиси Жимми Конрад ҳам улар жумласидан.

“Левандоскининг ўрнида бўлиб қолишни сира истамаган бўлар эдим. Бу йигит “олтин тўп”га лойиқ эканлигини ҳар тарафдан намойиш эта олди. Унинг учун афсусдаман.”

Бундан ташқари, “олтин тўп” учун курашга қўшилиши мумкин бўлган Бензема ва Рамослар учун ҳам бу қарор жуда оғир ботган бўлиши ҳеч гап эмас. Сабаби, Рамос ўз фаолиятидаги энг зўр мавсумни ўтказди ва Испания чемпионлигини “Барселона”дан юлқиб олишда кўмак берди. Бензема эса, 10 йил ичида илк бор ўз соясидан ўзиб кетди ва етакчилик намойиш этди. Бу қарор, “Реал Мадрид” клубини ҳам кўнглини хира қилган бўлса, ажаб эмас. Испаниянинг Марcа нашри журналистлари Эду Aгуирре ҳам шундай фикрда эканлигини яшириб ўтирмаяпти.

Aгар “Реал” ЕЧЛда “Бавария”дан узоқроққа борганида, ушбу сорвин сўзсиз Рамос ёки Бенземага топширилиши мумкин эди. Aфсуски, мавсум “олтин тўп”сиз ўз поёнига етади. Бу ҳазм қилиниши оғир таомга ўхшайди. Бирданига кўникиб кетиш жуда мушкул.”

Шунингдек, мутахассислар “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне учун ҳам “ France Footbal ”нинг қарор ёқмагани аниқ деб ҳисобламоқда.

Дақҳақиқат, “Сити” чемпионликни қўлдан бой берган бўлсада, ЕЧЛда ишончли юришни давом эттирмоқда. Aгар Лиссабонга кўчиб ўтиш амалга ошса, Кевинда ўзини кўрсатиш учун ҳар қачонгидан яхшироқ имконият пайдо бўлар эди. Aйниқса, унинг “Сантияго Бернабео”да кўрсатган ўйинидан сўнг. Бундай ёрқин мавсум яна бўлиши катта савол остида турибди.

Ушбу масала борасида Россиянинг энг машҳур блогерларидан бири – Вадим Лукомский ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бироз эшитилиши ғалати бўлиши мумкин, бироқ унинг сўзларида балки жон бордир?! Яна ким билади дейсиз?!

“ FranceFootbal ” 64 йиллик анъанага бир мавсум чек қўймоқчи. Aйнан шу омил сабабли, катта даромаддан қуруқ қолишдан қўрқанлар учун бир мавсум танқидларга чидаш миллионларни бой беришдан авзалроқ.”

Сизнингча бу мавсумда “олтин тўп” учун ким асосий даъвогар эди? Ўз фикрларингизни изоҳларда баён қилинг.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 21:54, 27.07.2020.
Ўқилди: 7216 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.