ФИФА версиясига кўра ХХ асрнинг энг яхши футболчиси деб топилган Пеле «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни А сериядаги чемпионлик билан табриклади.
«Криштиану Роналду — замонавий спортчи бўлиб, у ўз ишига садоқатли бўлган ва қилаётган ишини севадиган инсон муваффақиятга эришиши мумкинлигини барчага кўрсатмоқда. Шунингдек, мен ажойиб ўйинчилар — Дуглас Коста, Алекс Сандро ва Данилони эътироф этмоқчиман. «Ювентус»ни Италия чемпиони унвони билан табриклайман», — деди Пеле "Globo Esporte"га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчи футбол тарихида расмий ўйинларда урган голлари сони (735) бўйича 2-ўринга кўтарилди. 35 ёшли Роналду бу борада фақат Пеледан (767) ортда қолмоқда.