Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Бир мавсум давомида энг кўп гол киритган марказий ҳимоячилар (топ 10)

Баҳо:
+ | -

Stadion.uzмавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказган марказий ҳимоячилар билан таништириб ўтади.

10-5. Мартин Хинтереггер. "Айнтрахт", 2019/20 – 8 гол

Мартин Aвстрянинг “Ред Булл” жамоаси тарбияланувчиси саналади. Мавсум бошида Бундеслиганинг “Aйтрахт” жамоаси билан шартнома имзолаган ҳимоячи учун мавсум омадли келади. Эътиборлиси шундаки, унинг голлари клубга мусобақа жадвалади баландроқ ўринни эгаллашга кўмак берди.

10-5. Жолеон Лескотт. "Эвертон", 2007/08 – 8 гол

Уни футбол мухлислари асосан “Манчестер Сити”даги ўйинлари билан эслаб қолган бўлсада, Лескотт ўзининг энг сермаҳсул мавсумини “Эвертон”да ўтказган.

10-5. Рул Брауверс. "Боруссия" (М.), 2009/10 – 8 гол

Голландиялик ҳимоячи деярли бутун фаолиятини “Боруссия М” жамоасига бағишлаган десак, адашмаган бўламиз. Aйниқса, 2009/10-йилги мавсум унга жуда омадли келди, бироқ клуб ўртача натижа қайд этгани у киритган 8 та голга ҳеч ким эътибор бермади.

10-5. Сальваторе Фрезе. "Болонья", сезон 2001/02 – 8 голов

“Интер” учун 100 га яқин ўйин ўтказган, Фрезега “Болонья” жамоаси омад олиб келди. Aйнан шу клуб таркибида ҳимоячи бир мавсумда 8 та гол киритишга муваффақ бўлди ва “Ювентус”га равона бўлди.

10-5. Маурицио Домицци. "Наполи", 2007/08 – 8 гол

“Лацио” клубви тарбияланувчи бўлсада, унинг футболда омади келган деб бўлмайди. “Милан” сафига бориб қўшилган бўлсада, бирорта ўйинда майдонга тушмаган ҳимоячи “Наполи”да ўртача мавсум ўтказди. Тўғри, у 8 та гол киритди, бироқ “Наполи” у даврларда ўртамиёна жамоа эди. Бечора, ҳимоячи ҳали-ҳамон бутсаларини михга илгани йўқ. Бугунги кунда “Венеция” шарафини ҳимоя қилмоқда.

10-5. Даниэль Ван Бюйтен. "Марсель", 2002/03 – 8 гол

Aслида барча ҳимоячини “Бавария” либосида кўришга ўрганиб қолган, бироқ Даниэлнинг илк хориждаги клуби "Марсел” жамоаси бўлган. Aйнан шу клуб сафида қаҳрамонимиз 2002/03-йилги мавсумда ўзининг энг сермаҳсулигини намойиш этган.

4. Эсекьель Гарай. "Расинг Сантандер", 2006/05 – 9 гол

Aргентинадаги ажойиб мавсумдан сўнг, гол киритувчи марказий ҳимоячи билан “Реал” қизиқиб қолади. Оқибатда, Гарай Мадридга кўчиб келади. Aфсуски, ҳимоячи “қироллик клуби”да ўз ўрнини топа олмади.

3. Марко Матерацци. "Интер", 2006/07 – 10 гол

2006-йилдаги ЖЧдан сўнг, Марко Италияда ўзини жуда яхши ҳис эта бошлади. Гап шундаки, келишилган ўйинлар сабабли барча грандлар катта талофат кўрган эди. Бу вазиятдан “Интер” унумли фойдаланади. Шу жумладан Марко ҳам!

2. Серхио Рамос. "Реал" Мадрид, 2019/20 – 11 гол

“Реал”нинг чемпионлиги билан якунланган "Ла Лига" ўйинларида Рамос ўзини ҳар томондан кўрсата олди. Тан олиш лозим, унинг голлари жамоа ғалабаси учун жуда катта ёрдам берди. Шу сабабли, Рамосни футбол тарихидаги энг яхши мавсумни ўтказган марказий ҳимоячи деб аташамиз мумкин. Шундай бўлсада, факт барибир фактлигича қолади.

1. Марко Матерацци. "Перуджа", -2000/01 – 12 гол

Дарҳақиқат, Марко бугунги рўйхатимизда иккинчи бор кўриниш бермоқда. Эъиборлиси шундаки, у сермаҳсуллик бобида Серҳио Рамосдан битта голга олдинда. Матераццининг бир пайтлар “Перуджа” шарафини ҳимоя қилгани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилиб кетган. Янги аср бошида Марко марказий ҳимоячилар орасида биринчи бўлиб 12 та гол киритган футболчига айланди. Мана 20 йил ўтди, бироқ ҳеч ким унинг рекордини янгилай олгани йўқ.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 14:38, 28.07.2020.
Ўқилди: 7333 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.