Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳимоячиси Эктор Бельеринга А Сериянинг бир қатор клублари қизиқиш билдирмоқда.
«Ҳозирда Эктор бор эътиборини «Арсенал»да ўйнашга қаратган. А Сериянинг бир қатор клубларидан қизиқишлар бор, лекин уларнинг номларини ҳозирча айтмайман.
Эктор – «Арсенал»нинг вице-сардори, шунингдек, унинг клуб билан узоқ йиллик шартномаси бор, шунинг учун, унинг жамоадан кетиши ҳақиқатга тўғри келмайди».
Эслатиб ўтамиз, испаниялик футболчига Ла Лига клубларидан ҳам таклифлар бор.
Бельерин жорий мавсум АПЛда 15 та учрашувда майдонга тушди ва 1 та гол киритди.