"Аталанта" ҳужумчиси Дуван Сапата келажаги борасида фикр билдирди.
"Мен бу ерда бахтлиман, "Аталанта" мени ҳайратга солди. Гасперини – у билан ишлашдан завқланадиган ажойиб йигит.
Мен кетиш ҳақида ўйламаяпман, бироқ ҳеч қачон, айниқса футболда ҳеч қачон демайман. Бу ерда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Мен клуб муваффақиятга эришиши учун интиламан", -деди футболчи.