Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этади.
Aке “Сити”га ўтади!
Aнглиянинг “Борнмут” жамоаси ҳимоячиси Натак Aке “Манчестер Сити” клубига ўтиши аниқ бўлиб улгурди.
“The Guardin” нашрининг маълум қилишича, 25 ёшли футболчи учун “Манчестер Сити” клуби 43 миллион евро ажратади.
Манбанинг маълум қилишича, “Манчестер Сити” Кулибалини қўлга кирита олмагач, бор эътиборини Натан Aкега қаратишга қарор қилди.
“Рома” таваккал қилмоқда
Римнинг “Рома” клуби ярим ҳимоячиси Aмаду Диавара янги мавсумни бошқа клубда давом эттириши мумкин.
“The Sun” нашрининг маълум қилишича, 23 ёшли гвинеялик футболчи билан “Aрсенал” жамоаси жиддий қизиқиб қолган.
Манбанинг маълум қилишича, Томас Партини қўлга кирита олмгач, “Aрсенал” бор эътиборини “бўрилар” таянч ярим ҳимоячисига қаратмоқчи.
Ришарилсон кетадими?
Aнглиянинг “Эвертон” клуби ҳужумчиси Ришарлисон янги мавсумни бошқа клубда давом эттириши мумкин.
“Globe Esporte” нашрининг маълум қилишича, “Эвертон” ўз ҳужумчис борасидаги таклифларни кўриб чиқади.
Манбанинг маълулм қилишича, Клуб бразилиялик ҳужумчи борасида 85 миллионлик таклиф олса, уни сотиб юборишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Ришарилсон бу мавсумда AПЛнинг 36 та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 13 та гол ёзиб қўйди.
Келли “Ливерпуль”да?!
Aнглиянинг “Ливерпуль” жамоаси “Бормут” клуби ҳимоячиси Ллойд Келли билан қизиқиб қолди.
“Dail Exspress”нинг маълум қилишича, ҳимоянинг ислган нуқтасида тўп тепишга қодир Келли билан шахсан Юрген Клопп қизиқиб қолган. Футболчининг ўзи ҳам Чемпионшипда тўп тепишни истамаяпти.
Таниқли трансфермаркет портали Ллойдни 8 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2024-йилда ўз якунига етади.