Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

"Реал" футболчиси шартномани бекор қилишдан бош тортмоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальос ҳозирча ҳеч қаерга кетмаяпти.

"Қаймоқранглилар" 29 ёшли футболчининг хизматларига эҳтиёж сезишмаяпти ва у билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш бўйича келишиб олмоқчи, бироқ ярим ҳимоячига бу вариант маъқул келмаяпти. El Chiringuito нашри тарқатган маълумотларга кўра, Себальос ҳамкорликни тўхтатишга розилик бериш ниятида эмас. Унинг амалдаги шартномаси кейинги йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Дани Себальос 2017 йилдан буён "қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилиб келади. Якунланган мавсумда испаниялик футболчи барча турнирларда жами 23 бор майдонга тушди ва самарали ҳаракатлари билан ажралиб тура олмади. Футболчининг Transfermarkt порталидаги баҳоси – 7 миллион евро.

Киритилди: 11:06, 25.06.2026.
Ўқилди: 3116 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик