«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард «Арсенал»га қарши бўладиган Англия кубоги финал баҳси олдидан ўз фикрини билдириб ўтди.
"Кубок финалига таркиб танлаш ҳамиша қийин. Чунки жамоада рақобат мавжуд. Бундай учрашувларда асосий таркиб футболчилари майдонга чиқишини қанчалик исташини биламан. Ахир захира таркиб ўйинчилари сўнгги ўйинларда натижага таъсир кўрсатишди. Қайсидир ўйинчини финал учрашувида захирада қолдириш мен учун қийин. Ўйинчилар буни қабул қилишлари қийин, аммо улар ижобий кайфиятни сақлаб қолишлари керак.
Канте ва Виллиан ўйин қайдномасидан ўрин олишади. Кўрамиз, улар қандай формада бўлишаркан. Рубен Лофтус-Чик енгил жароҳат олди ва у «Арсенал»га қарши ўйинни ўтказиб юборади», — деди Лэмпард.