Кириш Регистрация

ЕЛ.«Манчестер Юнайтед» ЛАСКни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

Баҳо:
+ | -

Европа Лигаси мусобақасининг 1/8 финалидан ўрин олган жавоб учрашувида «Манчестер Юнайтед» ЛАСКни қабул қилди.

Учрашувнинг 55-дақиқасида Филипп Визингер узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб мезбонлар дарвозасини ишғол қилди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, манкунианлар Жесси Лингарднинг голи билан жавоб қайтарди.

Учрашувнинг 88-дақиқасида Антони Марсьяль "қизил ибилслар"га ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.

Шу тариқа инглиз клуби икки ўйин натижасига кўра кейинги босқичга йўл олди.

Эслтаби ўтамиз, мазкур жамоаларнинг дастлабки ўйини "МЮ"нинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган эди.

«Манчестер Юнайтед» Англия — ЛАСК Австрия 2:1

Голлар: 0:1 – 55 Визингер, 1:1 – 57 Лингард, 2:1 – 88 Марсьяль.

Илк ўйин: 5:0

«Манчестер Юнайтед»: Ромеро, Байи, Фосу-Менса (Менжи, 84), Магуайр, Уильямс (Чонг, 72), Лингард (Погба, 63), Жеймс (Марсьяль, 84), Фред (Перейра, 64), Мата, Мактомини, Игало.

ЛАСК: Шлагер, Андраде (Филипович, 80), Траунер, Визингер (Забитцер, 73), Ранфтл, Ҳолланд, Михорл, Балич (Райтер, 66), Реннер, Фризер, Рагуж.

Огоҳлантиришлар: Михорл (34), Мактоминай (39).

Киритилди: 02:33, 06.08.2020.
Ўқилди: 4069 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7183]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3496]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3285]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3054]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2228]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2195]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2104]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2090]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2025]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2001]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик