«Спартак» бош директори Шамиль Газизов ярим ҳимоячи Остон Ўрунов борасида баъзи саволларга жавоб берди. Аввалроқ «Ненобель» телеграм-канали маълумот тарқатиб, ўзбекистонлик футболчининг трансфери "Уфа"га эмас, Газизовнинг ўзига тегишли экани ҳақида хабар тарқатган эди. Унда айтилишича, функционернинг шахсан футболчини Тошкентнинг «Локомотив» клубидан 200 минг еврога сотиб олган.
— «Ўрунов бўйича менда бир нечта таклифлар бор», деган иборангиз резонанс келтириб чиқарди.
— Ҳа, Ўрунов бўйича менда таклифлар бор. Нима муаммо? Мен «Спартак» бош директориман. Менда унинг трансфери борасида хориж ва Россия клубларидан таклифлар бор. Бунинг нимаси ёмон? Мен: «Спартак»да таклифлар бор», дейишимни истаяпсизми?
— Баъзилар буни "Уфа" билан боғлаб, сизда таклифлар бор деб тушунди.
— Мен 11 июль куни "Уфа" кийиниш хонасига кирдим ва ўйинчилар билан хайрлашдим. 12 июль куни эса «Спартак» бош мураббийи сифатида иш бошладим. Айнан 12 июль санасидан бошлаб менинг сўзларимни «Спартак» бош директорининг сўзлари сифатида қабул қилишингизни сўрайман. Одамлар нима деб ўйласа ўйлайверсин. Мен ҳеч кимга ниманидир тушунтириб беришга мажбур эмасман. Шунчаки менга қулоқ солинг, мен борини гапиряпман.
"Уфа"дан кетгунимга қадар Остон масаласида мен музокара олиб бораётгандим. Яъни, Ўрунов маълум нарх эвазига трансфер қилиниши борасида "Уфа" раҳбарияти билан келишувга эришгандим. Аммо футболчи борасида ҳали "Спартак" мураббийи ва хўжайини билан гаплашмаган эдим. Уларнинг розилигини олганимдан кейин музокараларга қайтишимиз борасида "Уфа" билан келишувга эришгандим.
— Айтишларича, сиз ўз маблағингиз эвазига Ўруновнинг трансферини Ўзбекистондан сотиб олган экансиз.
— Аҳа, пул билан бориб, уларни Ўзбекистонда кимгадир бердим, шундайми? (кулади)
— Сешанба куни Россяи футбол иттифоқидаги одамлар ўйинчининг ҳуқуқи учинчи томонга тегишли экани ҳақида маълумот борлигини айтишди.
— Келинг бундай қиламиз: ҳозир мен «Спартак»даман — 100 фоиз, шундайми? Ҳеч ким футбол қоидаларини бузишга ҳақли эмас. Бу энг муҳими. Бу саволлар ҳеч қандай асосга эга эмас. «Спартак» футбол клуби ўйинчининг ҳуқуқига тўла эгалик қилади. Бу пайтгача Ўруновнинг ҳуқуқлари "Уфа"га тегишли эди. «Уфа»дан «Спартак»ка тўғридан-тўғри трансфер амалга оширилли», — деди Газизов Sport24 мухбири билан суҳбатда.