Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Дилшод Аширов: «Терма жамоа манфаати учун таваккал қилмадик»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоасига “Металлург”нинг уч нафар ўйинчиси жалб этилгани, аммо жамоада короновирус аниқланганлиги боис улар йиғинга чақирилмаганлиги ҳақида ОАВда материаллар чоп этилганди. Биз футболчиларнинг бугунги ҳолати ҳақида мухлисларимизга аниқроқ маълумот бериш мақсадида жамоа шифокори Дилшод Аширов билан суҳбатлашдик.

— Дилшоджон, падемия шароитида клубларда шифокорларнинг масъулияти, иши янада кўпайди. Қийин бўлмаяптими?
— Албатта, пандемия турмуш тарзимизнинг барча жабҳалари сингари спортчилар ҳаётига ҳам cезиларли ўзгартиришлар киритди. Машғулотлар ўтказиш, учрашувларга тайёргарлик кўриш жараёнлари аввал кузатилмаган тарзда олиб борилаяпти. Ўзига яраша қийинчиликлар бор. Аммо бунга кўникишга мажбурмиз, кўникишимиз шарт. Ўзбекистон футбол ассоцияацияси, Профессионал футбол лигаси раҳбариятига ташаккур, улар томонидан ишлаб чиқилган қонун қоидаларга қатъий амал қилган ҳолда машғулотлар ўтказаяпмиз, учрашувларга тайёрланаяпмиз. Ўз навбатида карантин шартларига қатъий риоя этаяпмиз.

— Коронавирус пандемияси сабаб Ўзбекистон футбол ассоциацияси Профессионал футбол лигаси қошида COVID-19 комиссияси иш бошлади. Кеча клублар шифокорлари билан онлайн мулоқот ўтказди. Дастлабки мулоқот нима тўғрисида бўлди?
— Ҳа, кеча ПФЛ раҳбарияти, COVID-19 комиссияси Суперлига клублари шифокорлари билан zoom орқали видео конференция ўтказилди. Жуда долзарб масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, Суперлига учрашувларига қандай тайёргарлик кўриш, машғулотларда нималарга кўпроқ эътибор қаратиш, футболчилардан тестни қандай олиш, кейинги жараёндаги вазифалар, яшаш, машғулот ўтказиш масканлари, кийиниш, ювиниш хоналарини қандай дезинфекция қилиш каби карантин шароитида тақозо этилувчи кўплаб масалалар бўйича кўрсатмалар берилди.

— Ўзбекистон миллий терма жамоаси август ойининг дастлабки ўн кунлигида ўқув-машғулот йиғинини ташкил этяпти. Йиғинга “Металлург”дан уч нафар футболчи жалб қилинганди. Уларнинг терма жамоага юборилмаслиги сабаби кўпчиликни қизиқтирмоқда. Айнан жамоада кимлар короновирусни юқтириб олишди?
— Албатта “Металлург” футболчиларининг Ўзбекистон миллий, ёшлар, ўсмирлар терма жамоаларига жалб этилаётганлиги биз учун жуда ёқимли. Миллий терма жамоамизнинг бу сафарги йиғинига бир йўла 3 нафар ўйинчига чақирув келганлиги қувонарли ҳол. Аммо уларни айни пайтда йиғинга жалб этмай туришларини ўзимиз илтимос қилдик. Боиси “Сўғдиёна” билан ўйиндан сўнг баъзи футболчиларимизнинг иссиғи чиқди, касаллик белгилари кузатилди. Зудлик билан тест топширдик. Йиғин бошланиши арафасида тест жавоблари ҳали қўлимизга етиб келмаганлиги боис терма жамоа шифокорига бу тўғрида маълумот бердик. Соғлом футболчиларга зарар етказиб қўймаслик, терма жамоа манфаатларини кўзлаб, таваккал қилишни хоҳламадик ва ЎФАга вазиятни тушунтириб, хат билан мурожаат этдик. Улар сўровимизни тўғри қабул қилишди. Тест натижаларини олганимизда, тўғри йўл тутганлигимиз маълум бўлди. Термага номзодлардан Лобанов ҳамда Убайдуллаевларда натижалар манфий, Отахоновда эса мусбат чиқди.

— Пандемия шароитида ўйинчиларни тестдан ўтказиб туриш жуда муҳим. “Металлург” жамоасида ўтган давр мобайнида бу жараён неча марта ташкиллаштирилди. Ҳозир клуб қароргоҳида вазият қандай?
— Коронавирус пандемияси юртимизга кириб келгандан буён “Металлург” футболчилари беш марта тест таҳлилларидан ўтишди. Уч марта Тошкентда, икки марта Бекободда: саналари билан айтишим мумкин: 21-май, 11 июнь, 20 июль, 27 июль ва 4 август. Якуний натижалар қуйидагича: баъзи футболчилар вирусни юқтириб олишган, уларнинг барчаси касалликни енгиб, соғайиб бўлишган. Айни пайтда барча ўйинчилар машғулотларга юз фоиз тайёр. Шуни таъкидлаш керак, футболчиларнинг иммунитети кучли. Шу боисдан ҳам вирусни юқтириб олган футболчиларимиз уни бошларидан енгил ўтказишган. Оддий шамоллаш симптомларидек. Клуб қароргоҳида иссиғи кўтарилган футболчиларимиз изоляцияга олиниб, парваришланди. Республика соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқлаб берилган йўриқнома асосида керакли дори дармонлар қабул қилинди. Айни пайтда худога шукур, барча футболчиларимиз машғулотларни бошлаб юборишди. Хавф ортда қолди. “Металлург” мухлислари хавотир олишмаса бўлади. Йигитлар аввалги шиддати, куч ғайрати билан Суперлига учрашувларини давом эттиришга тайёр. Шу ўринда 4 август куни топширилган охирги тест натижаларини кутаяпмиз. Қўлимизга тегиши билан натижаларини ЎзПФЛга етказамиз.

— Биринчи давранинг сўнгги тўртта тури марказлаштирилган ҳолатда – пойтахт ва пойтахт вилояти стадионларида ўтказиладиган бўлди. Бу жамоа шифокорларининг ишини енгиллаштирадими ёки...
— Бугунги пандемия шароитида чемпионат ўйинларининг марказлаштирилган ҳолатда ўтказилиши энг тўғри йўл деб ҳисоблайман. ПФЛ тўғри қарор қабул қилди. Жамоалар ички назоратдан ташқари юқори инстанкциянинг жиддий эътиборида туради. Машғулотлар, учрашувлар қатъий тартиб, график асосида ўтказади. Меҳмонхонадан тўғри стадионга – ўйин ёки машғулотга бориб, яна меҳмонхонага қайтилади. Бу эса касаллик юқтириш рискини кескин камайтиради.

"Металлург" матбуот хизмати.

Манба: metallurg-pfc.uz
Киритилди: 21:52, 06.08.2020.
Ўқилди: 2984 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [8527]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3791]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3449]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2753]

«Реал Мадрид» ярим ҳимояни кучайтирмоқчи [2674]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2574]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [2225]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1887]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1755]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1669]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.