Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

ЎзПФЛ ва Ўзбекистон футболчилари уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Баҳо:
+ | -

Футболчилар ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида қатор муаммолар бор экани сир эмас. Бунинг оқибатида лигаларда тўп сураётган футболчилар жуда кўп масалаларда ЎзПФЛ ёки ФИФА манзилига шикоят қилишга мажбур бўлади.

Шу каби масалаларни тартибга солиш мақсадида ЎзПФЛ Ўзбекистон футболчилари уюшмаси (ЎФУ) билан 2024 йил сўнгига қадар меморандум имзолади. Бунда конструктив ва ўзаро манфаатли муносабатларни ўрнатиш ҳамда ривожлантириш, Суперлига, Про лига, Биринчи лига, аёллар футболи ва бошқа шу каби мусобақаларда иштирок этувчи футболчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳамжиҳатликда ҳимоя килиш, футболчилик фаолиятидан кейинги ҳаёт тарзига тўғри йуналтириш, мамлакат футболи ривожи учун янги малакали кадрларни тайёрлашга кўмаклашишни ташкил этиш меморандумнинг асосий йўналишлари ҳисобланади.

Эндиликда ЎзПФЛ ЎФУни Ўзбекистондаги профессионал футболчиларни бирлаштирувчи ягона вакил сифатида қабул қилади. Шунингдек, ЎФУни FIFPro (Халқаро футболчилар уюшмалари федерацияси) уюшмасининг Ўзбекистондаги ягона эксклюзив вакили ва ҳамкори сифатида тан олади.

“Кўп ҳолатларда футбол клублари тузилган шартноманинг бир нусхасини футболчиларга тақдим этмайди. Аниқроғи, футболчиларнинг аксарида ўз ҳуқуқларини талаб қилиб олиш кўникмаси мавжуд эмас. Эндиликда томонлар бу масалани тартибга солади. Яъни, ЎФУга аъзо футболчи сўровига кўра, футболчининг меҳнат шартномаси аслидан Низоларни ҳал қилиш палатасига кўчирма берилади. Шунингдек, томонлар футболчи ва футбол клуби ўртасидаги меҳнат шартномаларини ФИФА талаблари асосида тартибга солиш ҳамда минимал талабларга жавоб берадиган ягона намунавий шартномани ишлаб чиқиш устида ишлайди”, — дейди ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев.

Ўзаро келишув асосида аёл футболчиларнинг профессионал шартномаларини ҳар томонлама ҳимоя қилган ҳолда, Ўзбекистонда аёл футболчиларга бўлган эътиборни янада ошириш, шу орқали аёллар футболи мавқесининг ошишига эришиш устида ҳам ишланади.

“Айрим мамлакатларда ҳомиладор аёллар билан профессионал шартномаларни бекор қилиш ҳолатлари учраётгани ачинарли ҳолат. FIFPro бундай ташаббусларга қарши курашади. Шунингдек, ўз ҳуқуқини ҳимоя қилишга ийманиб, клубларга регламентга зид ҳаракатларни амалга ошириш имконини тақдим этаётган футболчилар масаласини тартибга солиш йўлида меҳнат қилади”, — деб таъкидлади ЎФУ раҳбари Камолиддин Мурзоев. 

ЎФУ футболчилар саломатлиги йўлида антидопинг қоидаларига риоя қилиш бўйича тушунтиришлар бериш, келишилган ўйинларга қарши кескин курашиш ва уларнинг салбий оқибатлари ҳақида футболчиларни огоҳлантириш, бундай ўйинлардан хабар топганда ЎзПФЛни хабардор қилиш, ЎзПФЛ ҳузурида амалий ва ташкилий масалаларда футболчиларнинг вакили сифатида иштирок этиш, уларни қўллаб-қуватлаш каби масалалар билан шуғулланади.

Келишувнинг яна бир аҳамиятли томони шундаки, Суперлига ҳамда миллий терма жамоа футболчиларининг имидж ҳуқуқларидан оқилона фойдаланган ҳолда Халқаро футболчилар уюшмалари федерацияси билан ҳамкорликда Electronic Arts Sports компанисининг FIFA футбол симулятори ўйинига Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида рўйхатдан ўтган футболчиларни жалб қилиб, уларни жаҳонга танитиш масаласи устида ҳам ишланади.

Эндиликда томонлар ЎзПФЛ қошида таркибида ЎФУ, футбол клублари вакиллари ҳамда бетараф юридик мақомга эга бўлган шахсларни жамлаган, ФИФА талабига жавоб берадиган Низоларни ҳал қилиш палатаси концепциясини ишлаб чиқиш ва уни босқичма-босқич амалга тадбиқ қилиш масаласида иш олиб боради. Низоларни ҳал қилиш палатаси аъзолари ЎФА Ижроқўми томонидан тасдиқланиши керак бўлади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 11:59, 07.08.2020.
Ўқилди: 1901 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Шин Тэ-Йонг: «Футболчилар ўйин бошланишидан олдин бироз асабийлашишди» [6657]

Улар ҳозир қаерда? Анчелотти қўл остида «Реал» таркибида дебют қилганлар [4159]

Абдуқодир ва Ҳожимат ўз клублари ихтиёрига жўнаб кетмоқда [3781]

Sport TV'да 30-апрель куни бир нечта хоккей ва «Бавария» - «Реал» ўйини трансляцияси бор [3576]

Перес Мбаппе ортидан яна бир йирик харидни амалга оширмоқчи [3400]

"Боруссия" ёки "Бавария": Левандовски Чемпионлар лигасида кимни қўллаб-қувватлашини айтди [2963]

Роналдо Бразилиядаги клубини сотди, энди навбат Испаниядаги клубга келди [2818]

Афсоналар Европани тарк этади, "Манчестер Юнайтед" "Байер" етакчисини олиб кетмоқчи! Ҳафтанинг энг яхши трансфер миш-мишлари [2807]

ЕЧЛ. "Бавария" - "Реал" баҳси тахминий таркиблари билан танишинг [2459]

Чемпионлар лигаси кейинги мавсумида иштирокини нақд қилиб қўйган клублар (фото) [2298]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.