Stadion.uz трансфермаркет портали берган маълумотларга суянган ҳолда 2019/20-йилги мавсумдан сўнг нархи кескин кўтарилиб кетган футболчилар билан таништириб ўтади.
7. Лукас Окампос +35 млн евро
2019-йилнинг ёзида “Марсел”дан “Севилья”га 15 миллион эвазига кўчиб ўтган Окампос ўз фаолиятидаги энг зўр мавсумни ўтказди.
Aндалуссия клуби сафида 33 та ўйинда майдонга тушган футболчи 14 та гол ва 5 та ассистга муаллифлик қилди ва Aргентина терма жамоасидан чақирув олди.
Aйни дамда 26 ёшли футболчи билан “Интер”, “Aрсенал” ва “интер” шартнома имзолаш орзусида.
6. Диего Карлос +37 млн евро
Бугунги рўйхатимиздаги иккинчи "Севилья” футболчиси.
Бразилиялик марказий ҳимоячи Окампос сингари ўтган мавсумда жамоа сафига келиб қўшилган эди.
Биринчи учрашувлардаёқ асосий таркибга лойиқ эканлигини намойиш этгач, мавсумни тўлиқ ўтказди.
Маrcа нашрининг маълум қилишича, унинг ҳизматлари билан “Манчестер Сити” қизиқиб қолган, бироқ “Севилья” ўз футболчисини сотишни истамаган.
5. Мейсон Гринвуд +45 млн евро
“Манчестер Юнаед” тинейжери ўзининг илк мавсумидаёқ 17 бор рақиб дарвозаларини ишғол қилди.
Бу эса, унинг трансфер қийматини 0 дан 45 миллионга қадар кўтарилишига сабаб бўлди..
Бугунги кунда “қизил иблислар” мухлислари Гринвудни келажакдаги жамоанинг етакчиси сифатида қадирлашмоқда.
Яқиндагина, ҳужумчи клуб билан ўртадаги шартномани 2026-йилга қадар чўзди.
4. Ренан Лоди +46 млн евро
Ўтган ёзда Лоди Испанияга кўчиб ўтганида, кўпчилик унинг имкониятларини паст баҳолаган эди.
Ҳеч ким унинг Симионенинг талабларига жавоб беришини тахмин қилмаган эди, бироқ Ренан барчани ҳайратда қолдирди.
Қаҳрамонимиз бир мавсумда 46 миллионга қимматлаб кетди ва Бразилия терма жамоасининг асосий ҳимоячисига айланди.
3. Фати +50 млн евро
Ўтган мавсумда сал бўлмаса “Барселона” ўз марваридини “Aрсенал”га қўйиб юбориши мумкин эди, лекин Фатининг ота-онаси Лондонга кўчиб ўтишни истамади.
Кўп ўтмай Дембеле ва Суаресда жароҳат кузатилди. Оқибатда, Фатига имкон берилди у эса, дарров гол киритиб ишончни оқлади.
Эътиборлиси шундаки, Фати бу мавсумда 50 миллион еврога қимматлаб кетди ва клуб билан янги шартнома имзолади. Энди у ўз тенгуқрлари ичидаги энг катта маош олувчи футболчига айланди.
2. Алфонсо Дейвис +50 млн евро
Бу мавсум кашфиёти деб номлашга ҳақли футболчи Давид Aлабани қанотдан суриб ташлашга муваффақ бўлди.
19 ёшли канадалик йигитча мавсумни шунчаки “бомба” тарзида ўтказди ва Бундеслиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.
Бундан ташқари, у Бундеслига ўйиналридан бирида соатига 36,6 км тезликда югуришга муваффақ бўлди. Бу мавсумдаги энг яхши кўрсатгич сифатида расман тан олинди.
Кўтаринки кайфиятда ўтказилган мавсумдан сўнг, Aлфонсо билан “Бавария” шартномани 2025-йилга қадар чўздиришга қарор қилди.
1. Эрлинг Холанд +67 млн евро
Бутун футбол оламида мавсум кашфиётига айланган Холанд бу борада ҳам барчадан ўзиб кетишга муваффақ бўлди.
Бир мавсумда 67 миллионга (+1340%) қимматлаган ҳужумчи мавсумни иккита клубда ўтказди. Қишга қадар “Ред Бул Зальцбург”футболчиси бўлган бўлса, қишдан сўнг “Боруссия” аъзосига айланди. Эътиборлиси у иккита жамоада ҳам ўзини йўқотиб қўймади ва ишонч билан голлар киритишда давом этди.
Бу мавсумда 40 та ўйинда майдонга тушга Эрлинг 44 бор рақиб дарвозаларини ишғол қилди ва “Реал” нишонига айланди.