Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Жарима зарбалари усталаридан ташкил топган рамзий жамоа

Баҳо:
+ | -1

Жарима зарбалари футболнинг ажралмас бир бўлаги саналади. Шу сабабли, уни ажойиб ижро этувчи футболчилар доимо омма эътиборида бўлган. Бугун Stadion.uzўз зарбалари билан дарвозабонларнинг тушларига кириб чиққан футболчлардан ташкил топган рамзий жамоани эътиборингизга ҳавола этади.

Дарвозабон. Рожерио Сени

Бразилиялик киппер футбол оламининг тирик афсонаси саналади. У сайёрамиздаги энг сермаҳсул дарвозабон унвони анча йиллардан бери ҳеч кимга бермай келмоқда. Эътиборлиси шундаки, қаҳрамонимиз 23 йил мобайнида фақат Бразилияда тўп суради ва шунда ҳам катта машҳурликка эришади.Рожерио ўз фаолияти давомида 131 та гол киритган бўлиб, уларнинг 64 таси жарима зарбалари сабабли тўрдан ўрин олган. Шунчаки, қойил қолмасликнинг иложи йўқ. Aйнан у дарвозабонлар ҳақида футбол оламининг фикрини ўзгартиришга мажбур қилган инсон сифатида тарихда қолади!

Чап қанот ҳимоячис. Роберто Карлос

Бу нуқтада орадан 30-40 йил ўтса ҳам барибир Карлос ўрин эгаллаши аниқ. сабаби, унинг даражасидаги стандартлар ижрочисини яна катта саҳнага чиқишига ишонич жуда мушкул.

Унинг 1997-йилда Франция дарвозасига киритган голи футбол тарихидаги энг зўр жарима зарбаси бўлиб қолишига ишончимиз комил.

Марказий ҳимоячи. Синиша Михайлович

Сербиялик футболчида кўплаб камчиликлар мавжуд эди. У тактика борасида бироз оқсар, тезлик бобида ҳам мақтана олмас эди. Шунга қарамай, унинг супер жарима зарбалари футбол афсонаси бўлиши учун кифоя қилди. “Латцио” сафида “Сампдориа”га қарши учрашувда жарима зарбаларидан 3 та гол киритган футболчи ўз номини тарихга ўчмас қилиб ёзиб кетди. Ҳали бирорта футболчи у сингари бир ўйинда 3 та стандарт ижро этиб 3 та гол киритмаган.

 

Марказий ҳимоячи. Рональд Куман

 

Голландия футболи тарихидаги энг кучли футболчилардан бири ҳам ўзининг кучли зарбалари билан мухлислар ёдида қолган.

Фаолияти давомида 200 дан ортиғ гол киритган марказий ҳимоячи футбол тарихидаги энг сермаҳсул ҳимоячи саналади. Ушбу голларнинг деярли 60 дан ортиғи айнан жарима зарбаларидан сўнг Куман ҳисобига ёзилгани учун ҳам у бугунги жамоамиздан ўрин олмоқда.

 

Ўнг қанот ҳимоячиси. Дарио Срна

Хорватиялик футболчи аллақачон “Шахтёр”нинг тимсолига айланиб улгурган десак, адашмаган бўламиз. 15 йил давомида Укриана клубида фаолият олиб борган ҳимоячи жуда кўп совринлар ютибгина қолмай, ажойиб жарима зарбалари билан ҳам мухлислар олқишига сазовар бўлган. Унинг ҳисобида 50 дан ортиқ аниқ ижро этилган жарима зарбалари мавжуд. Бу ўнг қанот ҳимоячиси учун шунчаки фантастик кўрсатгич!

Ярим ҳимоячилар. Зико

Бир пайтлар “Бунёдкор” жамоаси мураббийи сифатида фаолият олиб борган Зико ҳам стандартлар устаси сифатида оммага танилган.

80-йилларда Зико сайёрамиздаги энг кучли зарба эгаси эди. Aслида унинг карьераси давомида жарима зарбаларидан киритилган голлар 100 та, бироқ Европа нашрлари бу кўрсатгич алсида 62 та деб ҳисоблайди.

Жуниньо

Янги аср бошида бу йигит ижро этган жарима зарбалари деярли гол билан якунлашини дарвозабонлар ҳам ҳис этиб турар эди. Ҳатто, “Лион” Жуниньога ишониб стандарларга суянгача ҳимояда ўйин ўтказган даврлар ҳам бўлган.

Бразилиялик футболчи тўп треакториясини жуда яхши ҳис этар, ва унинг зарбалари дарвозага яқин келганида ўз йўналишини кескин ўзгартирар эди. Ушбу сирни узоқ муддат “Лион” афсонаси яшириб келди.

Aфсонавий футболчи фаолияти давомида 77 та голни айнан жарима зарбалари орқали дарвозага йўллашга муваффақ бўлган. Эътиборлиси шундаки, ушбу зарбаларнинг деярли 70 фоизи 30 метрдан узоқроқ масофалардан киритилган.

Чап қанот ярим ҳимоячиси. Роналдиньо

 

Ўз харизмаси билан майдонда балиқдек сузган Роналдинонинг жарима зарбалари ҳам ҳали-ҳамон “YouTube”daтомоша қилинмоқда. Бу зарбалар аллақачон классикага айланиб кетган.

17 йиллик фаолияти давомида Рони 66 бор стандартларни голга айлантиришга муваффақ бўлган.

Ўнг қанот ярим ҳимоячиси. Дэвид Бекхэм

Бекс дунёнинг энг кучли футболчиси эмас, бироқ стандартлар борасида унинг олдига ҳеч ким туша олмайди. Ўз зарбаларини ташриф қоғозига айлантирган инглиз бугунги жамоамизнинг сардори этиб кўрсатилса, адолатдан бўлади.

Шахсан Роберто Карлос томонидан сайёрамизнинг энг кучли стандарт ижрочиси деб таърифланган Девид 57 бор жаримадан гол киритишга муваффақ бўлган. Улар орасида Гретция дарвозасига сўнгги сонияларда урилган голни алоҳида кўрсатган бўлар эдик.

Ҳужумчилар. Диего Марадона

Марадона нафақат супер ҳужумчи, балки яқин масофадан жарима зарбаларини ижро этиш борасида ҳам чинакам профессионал эди.

20-25 метр оралиғидаги зарбалардан 60 та гол киритган Диегони бугунги рўйхатга киритмасликнинг иложи йўқ. Унинг буюк футболчи эканлиги сабабли, бу омил кўпчиликнинг эътиборидан четда қолиб кетган.

Пеле

Кўплаб мутахссисларнинг фикрича, футбол қироли ҳар бир аспектларда барчадан узтун бўлган. Ҳатто жарима зарбалари ижросида ҳам! Унинг ўз зарба бериш услуби мавжуд эди. Шу сабабли, кипперлар унинг зарбаларини бартараф этишга жуда қийналишган.

Пеле ўз фаолияти давомида 100 дан ортиқ голни айнан жарима зарбаларидан киритган бўлсада, мутахассислар бу голларнинг фақат 70 тасинигина расман тан олишган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 21:48, 07.08.2020.
Ўқилди: 13007 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [7998]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3611]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3284]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2625]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2386]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [2240]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [2197]

«Реал Мадрид» ярим ҳимояни кучайтирмоқчи [2159]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [2102]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1809]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.