Москванинг «Спартак» эгаси клубни Украина чемпионатида ўйнашини эълон қилиш ниятини билдирди.
"Мен кучли чемпионатда чемпионлик учун курашмоқчиман, албатта холис ҳакамлар ёрдамида. У ерда кучли жамоалар бор, юқори даражадаги рақобат мавжуд. Мухлисларимиз Киевнинг «Динамо»си билан Москванинг «Спартак» жамоаси қарама-қаршилигини яна кўришлари мумкин", - деди Федун.
Шундан сўнг, жамоа президенти УЕФА ҳақида ҳам гапириб ўтди:
"Агар керак бўлса, биз шахсан УЕФА томонидан ёки УЕФА президенти томонидан Чемпионлар Лигасига ҳомийлик қилишга тайёрмиз. Биз унга «Лукойл» акцияларини беришимиз мумкин. Ўйлайманки, охир-оқибат келишиб оламиз".