Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Рома” қимматлатди

Римнинг “Рома” жамоаси ёзда трансферга қўйилиши тахмин қилинаётган вингерларининг трансфер суммасини маълум қилди.

LGDS нашри берган маълумотга кўра, “Рома” Жастин Клюверт ва Женгиз Ундерни 30 миллиондан камига сотмоқчи эмас.

Эсатиб ўтамиз, “Рома” жамоа бош мураббийи Фонсеканинг ўрнига Почеттинони таклиф этиш устида бош қотирмоқда.

“Aрсенал” Гундузини алмаштиради

Лондоннинг “Aрсенал” жамоаси ёзда клубни тарк этиши аниқ бўлиб улгурган Маттео Гундузининг ўрнини Морган Сансон билан тўлдирмоқчи.

“Daily Star” нашрининг маълум қилишича, “Марсел” футболчиси билан “конинирлар” аллақачон алоқага чиққан.

Манбанинг маълум қилишича, “Aрсенал” Гундузини ПСЖга 40 миллион евро эвазига сотиб юборишни режа қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Сансони трансфермаркет портали 22 миллион еворга баҳоламоқда.

Эдегор қайтадими?

Мадриднинг “Реал” жамоаси айни дамда ижара асосида “Реал Сосьдад” шарафини ҳимоя қилаётган Мартин Эдегорни ортга қайтаради.

Маrcа нашрининг маълум қилишича, шахсан Зидан Эдегорни ортга қайтариш ниятида.
Манбанинг маълум қилишича, шу йўсинда мураббий трансферларсиз ҳам ички рақобатни кучайтиришни режа қилган.

Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли норвегиялик футболчи ўтган мавсумда 36 та ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол+9 та ассистни амалгам оширди.

Дембеле “қизил иблис”?

Каталониянинг “Барселона” жамоаси ҳужумчиси Усман Дембеле фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин.

ESPN нашрининг маълум қилишича, “Манчестер Юнайтед” Жейдон Санчодан умидини узди ва бор эътиборини Каталония клуби футболчисига қаратди.

“Қизил иблислар” Дембелени бир мавсумга сотиб олиш шарти билан ижарага олишни режа қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Дембеле жароҳатлар сабабли “Ла Лига”нинг атиги 5 та ўйинида майдонга тушди ҳолос.

Бэйли кетадими?

Германиянинг “Байер” жамоаси вингери Леон Бэйли ўз фаолиятини AПЛда давом эттириши мумкин.

“Sky Sport” нашрининг маълум қилишича, 23 ёшли футболчининг ҳизматлари билан “Эвертон” клуби жиддий қизиқиб қолган ва ушбу трансфер учун 30 миллион евродан воз кечишга тайёр.

Шунингдек, Бейли билан “Тоттенҳем” клуби ҳам шартнома имзолаш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Бейли Бундеслиганинг 22 та ўйинида майдонга тушди ва 5 та гол+ 3 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:21, 12.08.2020.
Ўқилди: 11845 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.