«Валенсия» клуби сардори Даниэль Парехо фаолиятини «Вильярреал»га ўтди. Бу ҳақда "сариқ сувости кемаси" расмий сайти хабар тарқатди.
Парехо «Вильярреал» билан 4 йиллик шартнома имзолади. Клуб 31 ёшли футболчини бепул қўлга киритди. Чунки, унинг валенсияликлар билан шартномаси якунланган эди.
Парехо 2011 йилдан буён «Валенсия» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. У валенсияликлар сафида 383та ўйинда майдонга тушиб, 63та гол урди ва 62та голга узатма берди.