УЕФА Европа Лигасининг чорак финали якунларига кўра ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номини маълум қилди.
Унга кўра, «Копенгаген» дарвозабони Карл-Юҳан Юнссон сўровнома ғолибига айланди. Швециялик дарвозабон «Манчестер Юнайтед»га қарши кечган ўйинда (0:1, қўшимча бўлимлар) 13 та сэйв ижро этишга эришганди.
Мазкур соврин учун шунингдек, Лукас Окампос («Севилья»), Тайсон («Шахтёр») ва Николо Барелла («Интер») каби футболчилар кураш олиб борганди.