Неймар "Aталанта" ва ПСЖ ўртасидаги ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ "Aталанта"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, УЕФA Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиқди. Парижликлар Маркиньос ва Эрик Чупо-Мотингнинг голлари эвазига ғалаба қозонишди. Номинал мезбонлар сафида эса Марио Пашалич гол муаллифига айланди.
Неймар голлардан бирига ассистентлик қилди. Шунингдек, бир қатор қулай имкониятларни қўлдан бой берди.