Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Қўқон-1912» машғулотларни Тошкент шаҳрига кўчиради

Баҳо:
+ | -

Coca Cola суперлигасининг марказлашган тарзда ўтказилиши кутилаётган навбатдаги тур ўйинларига “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари ҳам астойдил тайёргарлик кўришмоқда.

Бахтиёр Ашурматов шогирдлари бугунги кунга қадар машғулотларни Қўқон шаҳрида олиб боришди. Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилган футболчиларимизда коронавирус инфекцияси аниқланганлиги хақидаги хабардан сўнг кўплаб мухлисларимиз футболчиларнинг соғликларини сўраб мурожаат қилишди. Биз барча мухлисларимизга жамоамиз аъзоларининг саломатликларига бефарқ бўлмаганлари учун миннатдорчилик билдирамиз. Айни кунларда футболчиларнинг барчалари соғ-саломат.

“Қўқон-1912” жамоаси аъзолари ПФЛ қошида ташкил қилинган махсус шифокорлар гуруҳининг тавсиялари асосида  Ig G    ҳамда PZR  тестларни топширишди. Бу таҳлилларнинг натижалари футболчи ва мураббийларимизнинг саломатликлари жойида эканлигини маълум қилди. Бу текширувлар амалга оширилгунга қадар жамоа аъзолари бир муддат машғулотларда қатнашмай туришди. Ҳозирги кунга келиб барчаси яхши, машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда. Биргина Мурод Холмуҳаммедов ҳозирча Қўқон шаҳрига етиб келгани йўқ.

Бугун куннинг иккинчи ярмида Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси Тошкент шаҳрига жўнаб кетишади. Эртадан машғулотлар Тошкентда давом эттирилади. Жамоамиз сардори Мурод Холмуҳаммедов ҳам Тошкентдаги йиғин давомида жамоа сафига қўшилиши кутилмоқда.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 11:57, 13.08.2020.
Ўқилди: 2142 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.